"Реал"нинг янги юлдузи асосий таркиб билан машғулот ўтказмайди

CHERY AUTO

Тез кунларда "Реал Мадрид" футболчилари йиғ'ин ўтказиб, янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Goal порталининг хабар беришича, ҳужумкор ярим ҳимоячи Франко Мастантуонога дастлаб асосий жамоа билан шуғулланиш тақиқланади. Испания қонунчилигига кўра, Мастантуоно "Реал" асосий таркиб футболчиси сифатида фақат 18 ёшдан иш бошлаши мумкин. 14 августга қадар, яъни вояга етгунга қадар аргентиналик футболчи алоҳида шуғулланади.

Tecno

"Реал" Франко Мастантуонони "Ривер Плейт" клубидан сотиб олди. Матбуотда трансфер Мадрид суперклубига 45 миллион еврога тушгани ҳақида ёзишди.

Июнь ойида Мастантуоно Аргентина терма жамоаси сафида дебют қилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию