"Барселона" Африка мамлакати билан бир неча миллион евролик шартнома имзолади

CHERY AUTO

"Барселона" Конго Демократик Республикаси билан ҳомийлик шартномасини имзолади.

Tecno

Каталония клуби ва Конго Демократик Республикаси ҳукумати "футбол, спорт маданияти ва тинчликни тарғиб қилиш"га қаратилган тўрт йиллик ҳамкорликни эълон қилди.

"Келишув Конго ДРда кўп қиррали спортни ривожлантиришга бўлган умумий интилишни акс эттиради, клуб эса ўз навбатида "Барса" модели ва услубининг ажралмас қисми бўлган ўз қадриятлар тизимини етказиб бериш орқали мамлакат ёш спортчиларининг ривожланишига ҳисса қўшади.

Клуб Barça Academies тармоғи орқали минтақадаги болалар учун футбол, баскетбол, гандбол, футзал ва роликли хоккей каби асосий йўналишларни қамраб олган спорт тадбирлари дастурини, жумладан, машғулот лагерлари ва клиникаларни ташкил этади ва ривожлантиради", - дейилади клуб баёнотида.

Ҳамкорлик доирасида "Барселона"нинг барча профессионал жамоаларининг машғулот формаларида кейинги тўрт мавсум давомида - 2028/29-йилги мавсум охиригача "Р.Д. Congo - Cœur d’Afrique" ("Конго ДР - Африка юраги") логотипи акс эттирилади. Бу ёзув клубнинг реклама материалларида ҳам пайдо бўлади.

Бундан ташқари, янгиланган "Камп Ноу"да "Конго ДР уйи" очилади. Бу "Конго ДР маданий хилма-хиллиги ва спорт анъаналари"ни намойиш этадиган иммерсив кўргазма бўлади.

Мундо Deportivo хабар беришича, Африка давлати "Барселона"га йилига 10 миллиондан 11,5 миллион еврогача маош тўлайди. Умумий ҳисобда бутун давр учун тахминан 44 миллион евро.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию