Аббосбек Файзуллаев янги клубида қанча маош олади?

CHERY AUTO

Москванинг ЦСКА клубидан Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" футболчисига айланган Аббосбек Файзуллаев йиллик маоши қанчалиги ошкор этилди. 21 ёшли легионеримиз турк клуби сафига 7,5 миллион евро эвазига трансфер қилинди. Унинг шартномаси 2030 йилгача амал қилади.

Tecno

Журналист Осман Алтунтеримнинг маълум қилишича, Аббосбек бир мавсум учун 1 миллион евро маош олади. Шунингдек, шартномада самарали ҳаракатлар учун бонуслар белгиланган.

Маълумот ўрнида, Файзуллаев ЦСКА сафида 72 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 22 та голли узатма амалга оширган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию