- U21 Youth League
- Matchday 1
Qizilqum
10/03/2021 15:00
Andijon
-
90+3'
Ўйинга якунланди! "Қизилқум" ўз майдонида минимал ҳисобда ғалаба қозонди
-
90+1'
"Андижон"да қулай имконият. Жарима майдони яқинида жарима тўпи....
-
90+3'
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
-
88'
"Андижон" посбони бу сафар жамоасини қутқарди
-
87'
"Қизилқум" сафида навбатдаги ўгариш: Қиличев майдонни тарк этди. Унинг ўрнида қолган дақиқаларда Миржалол Қосимов ҳаракат қилади
-
84'
СЕЕЕЙВ! Нестеров жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди
-
78'
"Қизилқум"да ўзгариш: Жамшид Ҳасанов ўрнига Беҳруз Саъдиллоев майдонга туширилди
-
77'
Дониёр Исмаилов "чалқанча" услубда зарба йўлламоқчи бўлди. Аммо тупга тегина олмади.
-
73'
"Андижон" сафида ўзгариш: Саидазимов ўрнига Сохибжонов туширилди
-
73'
ВУУУҲ! Ойбек Қиличевнинг айланма зарбасига бироз аниқлик етишмади
-
69'
Жамшид Ҳасанов қулай имкониятга чиқиб бораётганди, бироқ ҳимоячилар уни тўпсизлантирди
-
67'
"Андижон" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади
-
64'
"Қизилқум" футболчисининг яқин масофдан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди
-
60'
"Андижон"да ўзгариш Бернхард ўрнига Абдуманнопов туширилди
-
59'
"Андижон" тўп назоратини ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда
-
57'
Жалолиддиновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун водийликлар яхши стандартга эга бўлди.
-
55'
Жасур Азимов ўрнига Жаҳонгир Эргашев майдонга тушди.
-
53'
Навоийликлар бироз қўпол ўйин намойиш этмоқда.
-
51'
Андижонликлар марказда тўпни назорат қиляпти
-
49'
Ҳозиргина майдонга тушган Диёрбек Раҳимқулов огоҳлантирилди.
-
46'
Мезбонлар сафида ўзгариш: Муҳаммад Исаев ўз ўрнини Диёрбек Раҳимқуловга бўшатиб берди.
-
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди
-
46'
Жамоалар майдонга қайтмоқда
-
46'
Танаффус!
-
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
-
43'
Дониёр Исмоилов яна ўз омадини синаб кўрди. Яна ноаниқ!
-
40'
Дониёр Исмаиловнинг амалга оширган жарима зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
-
38'
Мартин Боакега нисбатан қўполлик ишлатилди.
-
37'
Жасур Жалолиддиновнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ
-
36'
Жалолиддиновга нисбатан қўполлик ишлатилди
-
32'
Жасур Азимовга сариқ карточка кўрсатилди
-
31'
ГОООООЛ! Ойбек Бозоров э йўғеее Қиличев :) 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашмади
-
29'
"Андижон" дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.
-
23'
Шерали Жўраев огоҳлантирилди
-
22'
Жамшид Ҳасановнинг ерлатиб берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди
-
21'
Жасур Азимовга нисбатан меҳмолар ўз жарима майдончалари яқинида қўполлик ишлатди.
-
20'
Мартин Боакега нисбатан қўполлик ишлатилди.
-
17'
Дониёр Исмоилов узоқ масофадан йўлллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди
-
15'
Матэ Вацадзенинг ерлатиб йўллаган кучли зарбасини рақиб посбони эгаллаб олди.
-
14'
"Қизилқум" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади
-
10'
Жасур Жалолиддинов рақиблар жарима майдончаси ичига кириб бориб, тўпни шеригига етказиб бермоқчи эди ҳимоячилар тўпни эгаллаб олди
-
9'
Дониёр Исмоиловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
-
8'
"Андижон" қарши ҳужумга ўтганди. 3га 1 қолган вазиятда Олег Толмасов хавфни бартараф этди.
-
7'
ЗАРБААА! Эркин Байдуллаевнинг жаримадан узатиб берган тўпини Матэ Вацадзе боши билан дарвоза томон йўналтирди. Матэнинг зарбасига аниқлик етишмади
-
5'
Жасур Азимов ўнг қанотдан олдинга интилди. Ҳимоячилар қўполлик эвазига тўхтатиб қолди
-
3'
Кухианидзе Жалолиддиновни йиқитди
-
2'
Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ мезбонларда қулай имконият бўлиши мумкин эди, бироқ "Қизилқум" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
-
1'
Ўйин бошланди!
-
0'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида.