• Superleague
  • Matchday 9

Navbahor

0 : 0

17/05/2022 19:00

Neftchi

  • 90+6'

    Учрашув якунига етди. Якуний ҳисоб 0:0.

  • 90+1 '

    Ҳозиргина майдонга тушган Ойбек Қиличев сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 90'

    Учрашувга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    "Нефтчи" таркибида Аббос Ғуломов ўрнига Ойбек Қиличев баҳсга қўшилди. 

  • 89'

    Голбаннинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 88'

    "Лочинлар" сафида Зоран Марушич ўз ўрнини Иброҳим Ғанихоновга бўшатиб берди.

  • 87'

    Учрашувнинг охирги дақиқалари асабий тарзда ўтиши кутилмоқда.

  • 84'

    "Нефтчи" посбони Акбар Тўраев сариқ карточка ишлаб олди.

  • 81'

    Ўйин сурати ҳамон юқори.

  • 78'

    Жокичдан кучли зарба. Тўраевдан ажойиб сейв.

  • 75'

    Паншанбе жамоасининг ажойиб комбинациясини хато узатмаси сабаб якунлаб қўйди.

  • 72'

    "Навбаҳор" рақиб жарима майдонида хавфли жарима зарбаси ишлаб олди.

  • 68'

    Наманган клуби таркибида Станислав Андреев ўрнига Игорь Голбан майдонга тушди.

  • 65'

    "Навбаҳор" гол уриш учун тинмай ҳаракат қилмоқда. 

  • 62'

    "Нефтчи" футболчиси Муҳсин Убайдуллаев огоҳлантирилди.

  • 61'

    Майдон эгалари сафида икки ўзгариш амалга оширилди. Азим Аҳмедов ва Элгужа Григалашвили ўрнига Эҳсони Паншанбе ҳамда Ислом Кенжабоев майдонга тушди. 

  • 58'

    Бабаян шогирдлари асосан, позицион ҳужумга ўтмоқда. Мўминжонов жамоаси ўз омадини қарши ҳужумлардан қидирмоқда.

  • 55'

    "Навбаҳор" аста-секинлик билан ўз ўйинини кучайтиришга ўтди.

  • 52'

    "Нефтчи" ёрдамчи мураббийи Дилшод Жабборов ҳакам билан тортишгани учун қизил карточка ишлаб олди.

  • 49'

    Бабаян шогирдлари позицион ҳужум амалга оширмоқда. 

  • 47'

    Майдон марказида тўп учун жиддий кураш кечмоқда.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди. 

  • 45+3'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб - 0:0.

  • 45+2'

    "Йўлбарслар" аъзоси Станислав Андреев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 42'

    Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов узоқдан дарвозани нишонга олиб, кучли зарба берди. Дарвозабон Ўткир Юсупов ўз ўрнида.

  • 39'

    Наманганликлар футболчиси Элгужа Григалашвилига сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 37'

    Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумидан сўнг тўпни меҳмонлар дарвозабони Акбар Тўраев ушлаб олди.

  • 34'

    "Йўлбарслар" аъзоси Аббос Ғуломовнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 30'

    Икки жамоа ҳужумларига ҳам аниқлик ва кескинлик етишмаяпти. Томонлар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда.

  • 26'

    Учрашувда кескин вазиятлар камдан-кам кузатилмоқда. 

  • 23'

    Мезбонлар тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.

  • 20'

    Бурчак зарбасидан сўнг "Навбаҳор" футболчилари боши билан рақиб дарвозасини нишонга олди. Тўп устунга тегиб, майдонга қайтди.

  • 15'

    Ҳозирча ўйинда яққол устунлик бирорта жамоада сезилмаяпти.

  • 13'

    Меҳмонлар таркибида Шахзод Убайдуллаев майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Суннатилла Абдуллажонов майдонга туширилди.

  • 12'

    Самвел Бабаян ҳакамларга кескин эътирозлар билдирмоқда.

  • 9'

    "Лочинлар" футболчиси тиббий кўмакка муҳтож. 

  • 6'

    "Нефтчи" вакили Абдуллоҳ Олимовнинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кўриниш олди.

  • 4'

    Майдонда тўхталиш юзага келди. Футболчиларга тиббий ёрдам керак.

  • 2'

    "Навбаҳор" дастлабки дақиқаларда тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • *'

     

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!