"Эвертон" "Ливерпуль" қизиқаётган футболчига таклиф юборди

  • 27 Jul 17:08
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Лион" форварди Малик Фофана "Эвертон"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда. Инглиз клуби "олимпиячилар"га футболчини 35 миллион еврога сотиб олиш бўйича таклиф юборган.

Tecno

Аввалроқ, 20 ёшли қанот ҳужумчисига "Ливерпуль" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Англиянинг амалдаги чемпиони белгиялик футболчини вингер Федерико Кьезенинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 30 миллион еврони ташкил этади.

Ўтган мавсумда "Лион" ҳужумчиси барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 6 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Comments

You must be logged in to commet!