Манчестерликлар рақибнинг катта трансферини барбод қилмоқчи
“Тоттенхэм” раҳбарияти 2023 йилнинг ёзида совринлар ютиш мақсадида “Бавария”га ўтиб кетган Ҳарри Кейнни келаси ёз яна ортга қайтаришни мўлжалламоқда.
Бу ҳақда нуфузли нашрлардан бири TEAMtalk хабар берди.
Ўз мақсадини амалга ошириш учун “шпорлар” бор имкониятини ишга солишга тайёрлиги айтилмоқда. Манба кўра, “Тоттенхэм” Ҳарри Кейн учун “Бавария”га белгиланган миқдорда бадал пули тўлайди, ҳужумчининг ўзига катта миқдорда маош беради.
“Тоттенхэм” собиқ футболчисини қайтариши осон бўлмайди. “Манчестер Юнайтед” ҳам 32 ёшли тўпурарни трансфер қилиш масаласига жиддий эътибор қаратмоқда. Улар англиялик форвард “шпорлар” сафига ўтиб кетишига йўл қўймоқчи эмас.
“Бавария”га ўтганидан бери тўпурарлик рекордларини янгилаб келаётган Ҳарри Кейнга Европанинг бошқа грандларидан ҳам таклифлар етарли.



Comments