Майк Меньян учун кураш авжида
"Милан" дарвозабони Майк Меньян жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда "Football24" нашри хабар берди.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, франциялик посбоннинг хизматларидан "Челси" ва "Бавария" клублари фойдаланмоқчи. Шунингдек, бу курашга Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам қўшилган. Майкнинг "Милан" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида ўз якунига етади. Агар дарвозабон шартномани узайтирмасликка қарор қилса, исталган жамоага бепул ўтиш имкониятига эга бўлади.
Меньяннинг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 25 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, "Милан" 30 ёшли дарвозабони 2021 йилда "Лилль"дан 16,4 миллион еврога ўз сафига қўшиб олганди. Майк шу давр оралиғида жами 175 учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 65 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



Comments