Мбаппе янги жамоасига биттагина талаб қўйди

  • 04 Feb 12:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Реал”га ўтишга розилик бергани айтилаётган Килиан Мбаппе “Қироллик клуби” олдига биргина талаб қўйди.

25 ёшли ҳужумчи келаси ёз Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқчи ва мадридликлардан ўзини мана шу мусобақага қўйиб юборишни кафолатлашни талаб қилган, деб хабар тарқатди ESPN нашри.

Манбанинг такидлашича, айнан мана шу масала “Реал” билан ўтказилган музокараларнинг энг муҳим жиҳатларидан бири бўлган. Олимпиада ФИФА мусобақалар тақвимига киритилмаган ва унда қатнашмоқчи бўлган футболчилар биринчи навбатда ўз клубларидан рухсат олишлари талаб этилади.

Килиан мадридликлар билан муносабатларини расмийлаштиришдан олдин Олимпия ўйинларида иштирок этишига ҳозирдан рухсат олиб қўймоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!