• Суперлига
  • 14-тур

Бухоро

  • Жасур Ҳакимов 52', 90+2'
2 : 2

11/09/2020 18:00

Қўқон-1912

  • Александр Мерзляков 59'
  • Сардорбек Азимов 86'
  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳакимов ҳисобни тенглаштирди. Эргашев дастлабки зарбани қайтарди. Бироқ иккинчи зарба олдида ожиз эди.

  • 90+'

    "Қўқон-1912" вақтдан ютишга интилмоқда.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Азиз Ибрагимов огоҳлантирилди.

  • 89'

    Норбеков ўрнига Маликжонов майдонга тушди.

  • 87'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Қўқонликлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Сардор Азимов шериги билан яхши комбинация ўйнаб олди.

  • 84'

    Фомин тиббий ёрдам қабул қилди.

  • 82'

    Қанотдан узатилган тўпга қўқонлик ҳужумчилар муносиб зарба бера олмади.

  • 79'

    Қўқонликлар ҳужумда фаолроқ кўринмоқда. Албатта, уларга 3 очко жуда зарур.

  • 76'

    "Бухоро" ҳимоячилари ҳам рақибларининг бурчак зарбаларини қайтаришга эришди.

  • 72'

    Эргашев бурчак узатмасини дарвозаси олдидан узоқлаштирди.

  • 70'

    Муҳаммаданас Хасанов офсайдда қолиб кетгани сабаб қўқонликлар ҳужуми тўхтатилди.

  • 69'

    Бекзод Саидов ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

  • 68'

    Беҳруз Саъдуллаев ўрнига Иззатилла Абдуллаев майдонга тушди.

  • 67'

    Қувондиқ Рўзиев Жасур Ҳасановнинг оёғини босиб олди. Сариқ карточка.

  • 66'

    Саъдуллаев яна ҳужумда фаоллик кўрсатмоқда.

  • 65'

    Шунингдек, Азимов Бердиев ўрнига майдонга тушди.

  • 65'

    Бамба ўрнига Райевац майдонга тушди.

  • 64'

    Жумаевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 60'

    Суҳроб Неъматов Анвар Жўраев ўрнига майдонга тушди.

  • 59'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мерзляков ҳисобни тенглаштирди. Холмуҳаммедовдан ассист. 

  • 59'

    Анвар Жўраев ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

  • 58'

    Йосович огоҳлантирилди.

  • 53'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳакимов бухороликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ҳимоядаги пала-партишликдан футболчи унумли фойдаланиб кетди.

  • 52'

    "Бухоро"нинг жарима зарбасини Эргашев муштлари билан уриб юборди.

  • 49'

    Бухороликлар ҳам вазият бўлиши билан олдинга ташланмоқда.

  • 47'

    "Қўқон-1912" кетма-кет 2 та бурчак зарбаси амалга оширди. Аммо улардан наф чиқмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Хасановнинг ажойиб зарбасини Сафоев қайтарди. Бироз аввалги хато ювилди десак бўлади.

  • 45+'

    Энди Азиз Ибрагимов майдонда ётибди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Норбековга тиббий ёрдам керакдек туюлмоқда. Тўп Холмуҳаммедов томонидан майдондан чиқариб юборилди.

  • 41'

    Сафоев тўпга чиқишда жуда қўпол хатога йўл қўйди. Бердиев эса бўш қолган дарвозага тўпни жойлаб қўя олмади.

  • 39'

    Бухороликлар ҳимояда жуда ишончли ўйнамоқда.

  • 36'

    Саъдуллаевнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 34'

    Беҳруз Саъдуллаев қанотда фаоллик кўрсатиб тўпни ўзида ушлаб қолди. "Бухоро" стандард вазият ҳам ишлаб олди.

  • 32'

    Муҳаммаданаснинг узаатмасига аниқлик етишмади.

  • 31'

    Қўқонликлар позицион ҳужумлар орқали рақиблари ҳимоясига йўл ахтармоқда.

  • 28'

    Жумаев ҳимояда энг тинч қарорни қабул қилди. Бердиев унга жиддий босим уюштираётганди.

  • 24'

    Футболчиларга нафас ростлаб олиш имконияти берилди. Кулинг брек!

  • 22'

    Футболчилар асабларини жиловлаб олмаса бўлмайди. Ортиқча қўполликлар кўпайиб кетмоқда.

  • 19'

    Муҳаммаданас Хасановнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 17'

    Бухороликлар рақиб ҳужумини қайтаришда жонбозлик кўрсатмоқда.

  • 15'

    Эргаш Исмоилов огоҳлантирилди.

  • 12'

    Яна бир вазиятдаги қўполлик учун Жумаев сариқ карточка олди.

  • 11'

    Холмуҳаммедов рақибларини алдашга киришиб кетди. Ҳимоячилар уни қўполлик билан тўхтатиб қолди.

  • 9'

    "Бухоро"нинг жаримадан узатган тўпини Эргашев ушлаб олди.

  • 7'

    "Бухоро" рақибларига қарши тенгма-тенг ўйнамоқда.

  • 5'

    Қўқонликлар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишмоқда.

  • 3'

    Беллашув бошидан футболчилар бироз интизомни бузмоқда. Бош ҳакам уларга тартибни тушунтириб қўйишга мажбур.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Жамоа сардорлари учрашувдан аввалги расмий жараёнларни якунламоқда.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Суперлига мадҳияси "Баҳром Вафоев" стадиони узра янграмоқда.

  • 0'

    Бугун 14-тур беллашувлари давом эттирилмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.