• Суперлига
  • 14-тур

Металлург

  • Саламат Қутибаев 67'
1 : 0

12/09/2020 19:00

OKMK

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Григалашвили сариқ карточка ишлаб олди. Ён ҳакамга билдирилган жиддий эътироз бунга сабаб бўлди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Нурматовнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 87'

    АГМК сўнгги дақиқаларни ҳужумда ўтказмоқда.

  • 84'

    Акмал Шораҳмедов ўрнига Мирғиёс Сулаймонов майдонга тушди.

  • 83'

    Нурматовнинг зарбаси ноаниқ кетди. Анчагина яхши имконият ҳосил бўлган эди.

  • 78'

    Мате Вацадзе ва Шаҳзодбек Нурматов майдонга ташланди. Зафар Полвонов ва Баҳром Абдураҳимов захирага олинди.

  • 75'

    Андреев тўпни бурчакдан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Тўп бироз ортиқча айланиб кетди.

  • 73'

    Сардор Раҳмонов ўз ўрнини Дилшод Жўраевга бўшатиб берди.

  • 73'

    Арслонмурод Омонов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди.

  • 70'

    АГМК ҳужуми амалга ошмади. Тошматов бироз ноаниқ ҳаракат қилди.

  • 68'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Қутибаевнинг Тошпўлатовнинг зарбасини дарвозабон учун етиб бўлмас йўналишга буриб юборди.

  • 64'

    Санжар Турсуновнинг жаримадан тепган тўпини Лобанов ушлаб олди.

  • 61'

    Абдураҳмон Абдулҳақов ўрнига Дониёр Нарзуллаев ва Зоҳид Абдуллаев ўрнига эса Шаҳзодбек Убайдуллаев майдонга тушди.

  • 60'

    Григалашвилига узатилган пас анча кучли амалга оширилган эди.

  • 58'

    "Металлург"нинг бурчак тўпи наф келтирмади.

  • 56'

    Андреев кичик тиббий ёрдам олди.

  • 54'

    "Металлург" футболчисининг зарбасига куч етишмади.

  • 51'

    "Металлург" сўнгги дақиқаларда ҳужумда фаоллик намойиш этмоқда.

  • 48'

    Жамоалар ўзаро тенг ўйин ўтказишмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Шораҳмедов тўпни тўхтатишда адашди. Ҳужум барбод бўлди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Омоновнинг яхши позицияга очилиб бориб амалга оширган зарбасини Лобанов ушлаб олди.

  • 42'

    Икки жамоа футболчилари ўзаро тўқнашиб кетишди. Шифокорлар ёрдами керак.

  • 41'

    АГМКнинг бурчак зарбаси бесамар кетди. Ҳимоячилар ишончли ўйнади.

  • 39'

    Абдураҳмон Абдулҳақов огоҳлантирилди.

  • 37'

    "Металлург" футболчиларининг жарима майдонига узатаётган тўпларига якуний зарба берилмаяпти.

  • 34'

    Ихтиёр Тошпўлатовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 31'

    Баҳром Абдураҳимов Шораҳмедовнинг узатмасидан кейин жарима майдончаси ёриб кириб, зарба йўллади. Мўлжалда бироз адашди.

  • 28'

     Турсунов-Абдураҳимов-Полвонов комбинациясидан кейин Зафарнинг бош билан берган зарбаси хавфли, лекин бироз ноаниқ чиқди.

  • 26'

    Зоҳид Абдуллаев ҳужумда қоида бузди.

  • 24'

    Бобур Йўлдошев огоҳлантирилди.

  • 22'

    Аброр Тошқўзиевда иккинчи марта яхши имконият бўлди. Зарбага кечикди ва ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

  • 19'

    АГМК футболчилари майдон марказида майда фоллар ишлатмоқда.

  • 16'

    Аброр Тошқўзиевнинг рейди анча хавфли бўлди. Аммо у зарба бера олмади. Жарима майдони ичида йиқилганига эса ҳакам эътибор қаратмади.

  • 14'

    Миржалол Қосимов шогирдлари ташаббусни қўлга олди.

  • 11'

    Хавфли вазият! Шораҳмедовнинг узатмасидан кейин Полвоновнинг зарбасини Лобанов қайтарди, қайтган тўпга зарба берган Турсуновнинг уринишини ҳимоячи ва дарвозабон биргаликда аранг бартараф этиб қолди!

  • 8'

    Меҳмонларнинг биринчи хавфли ҳужуми. Турсуновнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 6'

    Аброр Тошқўзиевга нисбатан ўйинг қоидаси бузилди.

  • 3'

     Баҳром Абдураҳимов тўқнашувда бироз жароҳат олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Жамоа сардорлари учрашувдан олдинги сўнгги расмий жараёнларни ўтаб беришди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. Суперлига мадҳияси садолари Бекободдаги стадион узра янграмоқда.

  • 0'

    14-турнинг сўнгги иккита беллашуви бир пайтда старт олмоқда ва биз эътиборингизни Тошкент вилояти дербисига қаратамиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.