- Суперлига
- 18-тур
Бухоро
01/10/2020 17:00
Навбаҳор
-
90'
Ўйин ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
-
90+'
Учрашув якунланиши арафасида Боловнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
90+'
Шодмонов Пиримов ўрнига майдонга тушди.
-
90+'
Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
-
88'
Боловнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Такрорий зарба эса муваффақиятли чиқмади.
-
86'
Исоқжоновнинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб, майдонни тарк этди.
-
83'
Дарҳол қарши ҳужумга ўтган "Бухоро" футболчисининг жуда хавфли зарбасини Юсупов қайтарди.
-
83'
Меҳмонларнинг бу сафарги ҳужумини рақиб ҳимоячиси бартараф этди.
-
81'
Ғофуровнинг зарбасини энди "Бухоро" посбони ушлаб олди.
-
80'
Жумақуловнинг жаримадан узатган тўпи дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.
-
73'
Турғунбоевнинг узатмасини Исоқжонов дарвозага йўллай олмади.
-
68'
Шамситдинов дарров сариқ карточка ҳам ишлаб олди.
-
65'
Соловьёв ва Ҳошимов ўрнига Тельяков ва Шамситдинов майдонга тушди.
-
64'
Саъдуллоев ўрнига Жуманқўзиев майдонга тушди.
-
63'
Соловьёв сариқ карточка олди.
-
58'
Ғуломов ва Ўринбоев ўрнига Исоқжонов ва Болов майдонга тушди.
-
56'
Жумақолов сариқ карточка ишлаб олди.
-
55'
Юсуповдан ажойиб сейв. "Бухоро" футболчиси бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.
-
51'
Исмоиловнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
-
49'
Азим Аҳмедовнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
46'
Ҳакимов ўрнига Ғиёсов майдонга тушди.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди.
-
45'
Танаффус.
-
45+'
Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
-
44'
Садиллоевнинг яна бир зарбасига аниқлик етишмади.
-
44'
Пиримовнинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячи қайтаришга эришди.
-
40'
Азим Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатилди.
-
37'
Турғунбоевнинг зарбаси ноаниқ кетди. У анча ноқулай ҳолатда зарба йўллади.
-
34'
"Бухоро" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.
-
33'
"Бухоро" футболчисининг бурчакдан узатилган тўпга берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
30'
Жумақуловнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
27'
Абдуллаев ўрнига Жумақулов майдонга тушди.
-
24'
Неъматовнинг зарбаси у қадар кучли чиқмади. Аниқроғи, тўп ҳимоячига тегиб, бироз секинлашди.
-
22'
Ўринбоевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
19'
"Навбаҳор"нинг комбинацион ўйинини "Бухоро" футболчилари узиб қўйди.
-
16'
Бухороликлар сўнгги дақиқаларда ҳужумда ҳам фаол ўйнамоқда.
-
14'
Яна бир бурчак тўпидан ҳам наф чиқмади.
-
13'
"Бухоро"нинг бурчак зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
-
11'
Мухторовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
11'
Садиллоев ҳужумда қоидани бузди.
-
10'
Яна бир ноаниқ узатма ортидан "Бухоро" ҳужуми барбод бўлди.
-
7'
Бухороликлар тўпни тез йўқотиб қўймоқда.
-
5'
Турғунбоевнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
-
3'
"Навбаҳор" дастлабки дақиқалардан ҳужумга ўтмоқда. Ташаббус меҳмонларда.
-
1'
Ўйин бошланди.
-
0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
-
0'
Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари. "Бухоро" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашув билан 18-тур баҳслари давом эттирилади. Ушбу қарама-қаршиликни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.