• Ўртоқлик учрашувлари
  • 1-тур

1 : 2

17/11/2020 19:00

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Терма жамоамизнинг жарима майдонига узатган тўпи аниқ зарба билан якунланмади. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Терма жамоамизнинг ҳужумлари бесамар якунланмоқда. 

  • 85'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Пенальтини Аднан аниқ амалга оширди. Неъматов тўпни қайтаришга яқин келганди. 

  • 84'

    Қодирқулов ва Абдухолиқов ўрнига Бозоров ва Убайдуллаев майдонга тушди. 

  • 83'

    Рустам Ашурматов жарима майдони ичида рақибни йиқитди. Пенальти.

  • 82'

    Неъматов сал бўлмаса, яна бир хатога йўл қўярди. У иккинчи урунишда тўпни ушлаб олди. 

  • 80'

    Холмуҳаммедовнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 77'

    Қобилов сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 76'

    Вакилларимизда яхши вазият юзага келди. Аммо кетма-кет зарбалар гол билан якунланмади. 

  • 74'

    Тўраев ва Эркинов ўрнига Холмуҳаммедов ва Турғунбоев майдонга тушди

  • 72'

    Мозговойнинг қанотдан узатилган тўпга бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 71'

    Рақибнинг ўта хавфли ҳужуми бир амаллаб қайтарилди. 

  • 70'

    Тўраев сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 67'

    Исмоилов ва Ҳамдамов ўрнига Мозговой ва Машарипов майдонга туширилди. 

  • 65'

    Рақибларимиз голдан руҳланиб олдинга бормоқда. 

  • 63'

    ГОЛ! Неъматовдан кутилмаган хато. Муханнад Алининг зарбасини дарвозабонимиз ушлаб ола билмади.

  • 62'

    Ироқнинг қарши ҳужуми ҳимоячиларимиз томонидан осонгина қайтарилди. 

  • 60'

    Вакилларимизнинг ҳужумлари бесамар якунланмоқда. 

  • 58'

    Ироқ ҳужумчисининг жарима майдонига узатган тўпига шериклари етиб кела олмади. 

  • 56'

    Ироқ футболчисининг зарбаси кучсиз чиқди. 

  • 54'

    Вакилларимизнинг бурчак зарбаси ҳужумдаги фол сабаб тўхтатилди. 

  • 52'

    Неъматов жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани қайтара олди. 

  • 50'

    Йўлдошевнинг рейдини рақиблар қоидани бузган ҳолда тўхтатишди. 

  • 48'

    Ироқнинг бурчак зарбасини ҳимоячиларимиз қайтариб юборди.

  • 46'

    Ҳожимат Эркиновнинг чап қанотдан уюштирган рейди зарбагача етиб бормади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Ўзбекистон терма жамоасининг бурчак зарбаси дарвозабон томонидан ушлаб олинди. 

  • 43'

    Кетма-кет иккита бурчак зарбамиз анча хавфли чиқди. Тўраевнинг биринчи зарбаси дарвоза тўсинига тегди, Қобилов томонидан берилган иккинчи зарба ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 42'

    Эркиновдан ажойиб комбинацион ўйин. Ҳамдамов деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Зарба дарвозабон томонидан қайтарилди. Яхши қарши ҳужум.

  • 40'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамдамов пенальтини аниқ амалга оширди. 

  • 39'

    Ҳожимат Эркинов дарвозабон томонидан йиқитилди. Пенальти. Рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатоси қимматга тушди. 

  • 38'

    Ироқ ҳимоячиси тўпни майдонга чиқариб юборишни энг тинч йўл, деб ҳисоблади. Темурхўжа Абдуҳолиқов олдинга бошланганди. 

  • 36'

    Ироқлик футболчи майдонга қайтди. У ўйинни давом эттира олади. 

  • 35'

    Ироқ футболчиси жароҳат олган кўринади. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 33'

    Қарама-қарши узун паслар фойда келтирмаяпти. 

  • 31'

    Ўзбекистон тўпни назорат қилмоқда. 

  • 29'

    Темурхўжа Абдуҳолиқов яхши позицияга чиқиб борганди. Аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

  • 28'

    Ироқ бурчак зарбасини амалга оширди. Жарима майдончамиз ичидаги пала-партишлик сал қолса, хавфли зарбага сабаб бўларди. 

  • 27'

    Ашурматов рақиб ҳужумини узиб қўйишга эришди. Аммо унинг ҳаракати ҳам дарвозамиз учун хавф келтирди. Яхшиямки, тўп дарвозамизга тушиб қолмади. 

  • 25'

    Жарима майдонига узатилган тўпни ироқликлар осонлик билан қайтариб юборди. 

  • 23'

    Яна марказий ҳимоямиз хатога йўл қўйган эди. Бахтимизга, рақиб ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда экан. 

  • 21'

    Ўйин ҳозирча майдон марказида кечмоқда. Ҳар икки жамоанинг ҳужумлари кескин кўриниш олмаяпти. 

  • 19'

    Ғаниевнинг жаримадан тепган тўпи бирозгина ноаниқ кетди. 

  • 18'

    Рақиб ўз жарима майдончаси яқинида тўпни қўли билан ўйнади. Стандарт вазиятга эгамиз. 

  • 16'

    Ироқ прессинг эвазига тўпни кўп маротаба олиб қўймоқда. Жамоамизда паслардаги аниқлик даражаси у қадар юқори эмас. 

  • 14'

    Тўп назорати вакилларимизда бўлиб турибди. 

  • 13'

    Марказий ҳимоямиз, қарийб, хатога йўл қўйди. Хайриятки, офсайд бўлиб чиқди!

  • 11'

    Ҳужумнинг иккинчи темпида жарима майдонига узатилган тўпни Ғаниев қайтаришга муваффақ бўлди. 

  • 11'

    Бурчак зарбасини бартараф этишга эришдик. 

  • 11'

    Қобилов Ироқ ҳужумчисига зарба бериш имконини бермади. Анча хавфли вазият юзага келтирди. Баракалла, Ислом!

  • 9'

    Ҳужумларимиз ноаниқ паслар туфайли барбод бўлмоқда. 

  • 8'

    Ироқ орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда. 

  • 7'

    Йўлдошев ўнг қанотдан олдинга бориб, жарима майдони ичкарисига тўпни узатди. Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 6'

    Иброҳим-Ҳалил Йўлдошев ҳужумни муваффақиятли ривожлантира олмади. Тўп олдирилди. 

  • 5'

    Ироқ прессингда кучли ўйнамоқда. 

  • 3'

    Қодирқулов жарима майдони ичида йиқилди. Аммо ҳакамнинг фикрича барчаси жойида. 

  • 1'

    Илк ҳужум ироқликлар томонидан амалга оширилди. Аммо ҳимоячиларимиз тўпга биринчи бўлишди. 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. 

  • 0'

    Рақибларимиз ўйинни бошлаб берадиган бўлди. 

  • 0'

    Жамоалар сўнгги руҳий тайёргарликни амалга оширмоқда. 

  • 0'

    Миллий мадҳиямиз янграмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги ўйини Ироққа қарши кечади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.