- Суперлига
- 23-тур
Металлург
- Шаҳзодбек Убайдуллаев 86'
- Зоҳид Абдуллаев 90+1'
20/11/2020 15:00
Бунёдкор
- Хуршид Ғиёсов 5'
- Миржаҳон Мираҳмадов 22', 65'
-
90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
-
90+'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Убайдуллаевнинг зарбасини дарвозабон бир амаллаб қайтарди. Зоҳид Абдуллаевнинг такрорий зарбаси эса гол бўлмаса, уят бўларди!
-
90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
-
90'
"Металлург"нинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди.
-
88'
"Металлург" ҳужумда фаоллашиб қолди.
-
86'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Металлург" ҳисобни қисқартирмоқда. Кетма-кет ҳужумлар ниҳоят, самар келтирди. Убайдуллаев гол муаллифи.
-
79'
Тўхтасинов ўрнига Икромов, Йўлдошев ўрнига Қаҳрамонов майдонга тушди.
-
75'
Анваров ўрнига Абдуллаев майдонга тушди.
-
74'
Сатторовнинг зарбаси кучсиз чиқди.
-
72'
Мираҳмадовнинг бош билан берган зарбаси ўхшамади.
-
70'
Тўраев ва Ғиёсов майдондан олинди. Эргашев ва Ғофуров улар ўрнида ҳаракат қилади.
-
65'
ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тўхтасиновнинг жарима зарбасини Лобанов бир амаллаб қайтарди. Аммо Мираҳмадов бўш қолган дарвозани ишғол қилишга эришди.
-
60'
Суҳроб Иззатовга нисбатан қўпол ҳаракат сариқ карточка билан жазоланмади.
-
57'
Эркинов ўз ўрнини Иззатовга бўшатиб берди.
-
55'
"Бунёдкор" футболчисининг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
-
53'
Тўхтасиновнинг тайёргарликсиз берган зарбаси ноаниқ кетди. Аниқроғи, тўп оёққа ўрнашмади.
-
51'
Абдужалиловдан супер сейв. Такрорий зарба эса дарвозадан жой олмади.
-
48'
Қодирқулов майдон марказида қоидани бузди. Ҳакам бу гал карточка кўрсатмади.
-
46'
Бобожонов ва Нарзуллаев ўрнига Тожиев ва Эргашев майдонга тушди.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди.
-
45'
Танаффус.
-
45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
-
44'
Тўхтасиновнинг яна бир зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
-
41'
Абдужалиловдан яхши сейв. Рақиб зарбасини ёш дарвозабон қайтариб қолди.
-
38'
Бекободликлар ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди.
-
35'
Бобожонов ва Тўхтасинов сариқ карточка ишлаб олди.
-
32'
Тўхтасиновнинг навбатдаги узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
-
29'
"Металлург" жарима майдонига узатилган барча тўпларни қайтармоқда. Аммо қарши ҳужумлар йўқ.
-
25'
Тўп ҳамон меҳмонларда. Бекободликлар прессингни кучайтирмаса аҳвол янада ёмонлашиши тайин.
-
22'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мираҳмадов жарима майдони ичидаги пала-партишликдан унумли фойдаланиб кетди.
-
19'
Абдужалилов Нарзуллаевни зарарсизлантирди.
-
16'
"Металлург"нинг қарши ҳужумлари зарбагача етиб бормаяпти.
-
14'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари тўхтамаяпти.
-
12'
Тўхтасиновни шериклари қўллаб қувватламаяпти.
-
11'
Тўраевнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
-
9'
Исаев хавфли ўйин учун огоҳлантирилди.
-
7'
Голдан кейин ҳам "қалдирғочлар" тўхтамаяпти.
-
5'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ғиёсовнинг иккинчи зарбаси "Металлург" дарвозасидан ўрин олди. Рекашет ҳам ёрдам берди.
-
3'
Хуршид Ғиёсовнинг зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди.
-
2'
Илк дақиқаларда жамоалар майдон марказида кураш олиб бормоқда.
-
1'
Ўйин бошланди.
-
0'
Ассалому алайкум, азиз Суперлига ихлосмандлари. Суперлига 23-тури давом этади. "Металлург" - "Бунёдкор" баҳсини Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади.