- Суперлига
- 24-тур
Насаф
- Шароф Муҳитдинов 6'
- Марко Станоевич 56'
- Акмал Мозговой 67'
25/11/2020 13:00
Пахтакор
-
90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
-
90+'
"Пахтакор"нинг кетма-кет 2 та бурчак узатмаси наф келтирмади.
-
90+'
Сайфиевнинг узатмаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди.
-
90+'
Мозговой ўрнига Турдиалиев майдонга ташланди.
-
90+'
Эркиновнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
-
87'
Эсонқулов ва Комилов майдонга тушмоқда. Муҳитдинов ва Абдихолиқов захирадан ўрин олди.
-
85'
Сергеевнинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.
-
84'
Анзур Исмоиловнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
-
81'
Муҳитдиновнинг жарима майдонига узатган тўпини шериклари дарвозага йўллай олмади.
-
78'
Неъматовдан супер-сейв. Сергеевнинг 2 метр масофадан берган зарбасини Абдувоҳид мега-реакция билан қайтариб юборди.
-
77'
"Насаф" тўпни назорат қилмоқда.
-
74'
Раҳматуллаев ва Норчаев ўрнига Кенжабоев ва Станоевич захирага олинди.
-
72'
Аброрбек Исмоилов сариқ карточка ишлаб олди.
-
70'
Мозговой огоҳлантирилди.
-
67'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жаримадан узатилган тўпни Мозговой боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
-
63'
"Пахтакор" шошиб ҳаракат қилмоқда.
-
60'
Эркинов Собиржонов ўрнига майдонга тушмоқда.
-
56'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марко Станоевич "Насаф"нинг ажойиб комбинацион ўйинини гол билан якунлади.
-
54'
Сайфиевнинг кучли зарбасини Неъматов қайтаришга эришди.
-
51'
Жарима майдонига узатилган тўпни Суюнов ушлаб олди.
-
51'
Сергеевнинг зарбаси ноаниқ кетди. Ҳамдамовнинг узатмаси ажлойиб чиққанди.
-
48'
"Насаф" иккинчи бўлимни ҳам хотиржам бошлади.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди.
-
45'
Танаффус.
-
45+'
Бурчак зарбаси "Пахтакор"га фойда келтирмади.
-
45+'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
-
43'
Станоевичнинг зарбаси ноаниқ кетди.
-
40'
Ғайбуллаев ва Алижонов огоҳлантирилди.
-
39'
Майдонда футболчилар тортишиб кетишди.
-
37'
"Насаф" ҳужуми паслардаги ноаниқлик сабаб тўхтади.
-
35'
"Насаф" таймнинг иккинчи қисмини тежамкор тарзда ўтказмоқда.
-
33'
"Пахтакор" тўпни назорат қилиш орқали "Насаф" ҳужумларидан қутулишга интиляпти.
-
31'
Бурчак зарбаси қаршиликларга наф келтирмади.
-
29'
Мозговойнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
-
27'
Сайфиев рақибни очиқчасига тўхтатиб қолди.
-
26'
Чераннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
-
24'
Кенжабоев тезкорлик билан жарима майдонигача етиб келди. Зарба бироз ноаниқ чиқди.
-
20'
"Пахтакор" тўп назоратини ўз қўлига олди.
-
18'
Ҳакам Бобир Абдихолиқов ҳужумда фол ишлатди, деб топди.
-
17'
"Пахтакор" ҳимояланишга мажбур этилмоқда.
-
16'
Станоевичнинг узатмасини Кенжабоев тушунмади.
-
15'
Абдихолиқовнинг яна бир рейди ҳакам томонидан қўл билан ўйин сабаб тўхтатилди.
-
13'
Бобир Абдихолиқов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Станоевичнинг олис масофадан берган зарбасидан сўнг, тўп ҳужумчига бориб тушди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
-
12'
Абдихолиқов ҳужумда фол ишлатди.
-
12'
Ғайбуллаевда ҳаммаси жойидага ўхшайди. У майдонга қайтмоқда.
-
10'
Энди Ғолиб Ғайбуллаевга шифокорлар ёрдами керак.
-
9'
Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида кечмоқда.
-
8'
Неъматов тиббий ёрдам қабул қилиб олди.
-
6'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Муҳитдинов ҳисобни очмоқда. "Насаф" стадиони ларзага келмоқда. Муҳитдиновнинг жарима майдони марказидан берган зарбасини Суюнов ушлаб қола олмади.
-
4'
Маннноновнинг жарима майдонига кўтариб берган тўпига "Пахтакор" ҳимоячилари биринчи бўлишди.
-
4'
Чераннинг бош билан берган кучсиз зарбасини Неъматов ушлаб олди.
-
3'
Жўрабек Маннонов тиббий ёрдам олди. Ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттиради.
-
2'
Тошкентликларнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
-
2'
Илк дақиқалардан меҳмонлар тўп билан муомала қилмоқда.
-
1'
Ўйин бошланди.
-
0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
-
0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлига 24-турининг марказий баҳси старт олиш арафасида. "Насаф" - "Пахтакор" учрашувини Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади.