• Суперлига
  • 26-тур

Насаф

0 : 0

03/12/2020 14:00

Локомотив

  • 87'

    Муҳитдинов ўрнига Хўжамбердиев майдонга тушди. 

  • 86'

    Неъматов жаримадан йўлланган зарбани қайтариб юборди. 

  • 85'

    Бозоров яна бир вазиятда зарба бера олмади. 

  • 82'

    "Локомотив" кетма-кет 2 та жарима зарбасидан наф чиқара олмади. 

  • 79'

    Неъматов тўпга ўз вақтида чиқиб келди. 

  • 75'

    Ўйин асосан майдон марказида ўтмоқда. 

  • 71'

    Муҳаммадиев ва Афонин ўрнига Абдумўминов ва Иброҳимов майдонга тушди. 

  • 67'

    Бикмаев яхши вазиятдан ноаниқ зарба берди. 

  • 65'

    Абдихолиқовнинг зарбаси ноаниқ йўналиш олди. Бирга-бир вазият бой берилди. 

  • 64'

    Жавоҳир Илёсов жаримадан тепилган тўпни қайтаришга эришди. 

  • 61'

    Бозоровнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 60'

    "Насаф" "Локомотив"ни ўз ярим майдонида кутиб ола бошлади. 

  • 57'

    Жарима майдони ичидан бош билан берилган ажойиб зарбани Илёсов қайтариб қолишга эришди. 

  • 56'

    Ўлмасалиев ўрнига Махарадзе майдонга тушмоқда. 

  • 55'

    "Локомотив" қарши ҳужумларда ўйнамоқда. 

  • 49'

    Муҳитдиновнинг жарима майдонига узатмаси ўхшамади. 

  • 47'

    Файзиев огоҳлантирилди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 42'

    Жарима зарбасидан мезбонлар фойдалана олмади. 

  • 39'

    "Насаф"да яхши стандарт. 

  • 35'

    Бозоровнинг супер узатмасини Кенжабоев дарвозага жойлай олмади. 

  • 33'

    Илёсов ўз вақтида тўпга чиқиб келган ҳолда, рақиб ҳужумини барбод қилди. 

  • 32'

    "Локомотив"нинг кетма-кет зарбалари ноаниқ кўриниш олди. 

  • 31'

    Норчаев жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллай билмади. 

  • 29'

    "Локомотив" ҳужумда фаоллашди. 

  • 26'

    Муҳаммадиев тиббий ёрдам қабул қилмоқда. 

  • 22'

    "Локомотив" ўйинни ўз жарима майдони олдидан бироз узоқлаштиришга муваффақ бўлди. 

  • 19'

    Бурчак тўпидан узатилган тўпга "Насаф"нинг ҳеч бир футболчиси зарба йўллай олмади. 

  • 18'

    "Насаф" футболчисининг узатмаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 17'

    Муҳитдиновнинг рейди ҳимоячилар томонидан тўхтатилди. 

  • 14'

    Комиловнинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 9'

    Комиловнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ йўналиш олди. 

  • 8'

    Бурчак тўпидан "Насаф" фойдалана олмади. 

  • 7'

    Муҳитдиновнинг зарбасини Илёсов қайтарди. 

  • 3'

    "Насаф" ўйинни фаол бошлади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлигада сўнгги тур бошланмоқда. "Насаф" - "Локомотив" учрашувини Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади.