- Суперлига
- 1-тур
OKMK
- Элвин Фортес 3'
- Александр Касьян 74'
09/03/2021 18:30
Локомотив
- Санжар Қодирқулов 36'
-
90+4'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
-
90+2'
Ўйин сўнгини "Локо" ҳужумда ўтказмоқда. Бироқ АГМКнинг тартибли ҳимояси кетма-кет ҳужумларни бартараф этмоқда.
-
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
-
89'
Қобилов катта қийинчилик билан Фортесни тўхтатди. Бироқ тўп ҳамон майдон эгаларида.
-
87'
Рақибга босим уюштираётган олмалиқликлар ҳужум ташкил этишга имконият бермаяпти.
-
85'
Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Йўлдошев ҳамда Комилов ўзаро тўқнашиб кетди. АГМКнинг ҳар икки футболчисига тиббий ёрдам керакка ўхшайди.
-
83'
Майдон марказида рақибини йиқитган Марат Бикмаев огоҳлантирилди.
-
81'
Касьяннинг жарима майдони томон узатган тўпи ҳимоячилардан ўтмади.
-
79'
Секейра ўйинни кучайтириш мақсадида Жавоҳир Алижоновни майдонга туширди. Унинг ўрнига Ғуломҳайдар Ғуломов захирага олинди.
-
77'
Гол ўтказиб юборган меҳмонлар тинмай олдинга ўтмоқда.
-
75'
ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АГМК тарози паллаларини ўзи томонга оғдирди!
Жокичнинг узатмасидан кейин Касьян тўпни дарвозага йўллади.
-
73'
АГМКнинг қарши ҳужуми Тошматовнинг хатоси туфайли барбод бўлди. Мурод тўпни қўли билан ўйнади.
-
71'
Барданка дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин бўлган Касьянни тўхтатди.
-
70'
"Локомотив" ўйин назоратини қўлга олишга уринмоқда. Бироқ мезбонлар устунликни бермаяпти.
-
68'
Барданканинг узатмасидан кейин тўпга Қодирқулов ета олмади.
-
66'
Шунингдек, Жавоҳир Сидиқов ўрнига Садриддин Абдуллаев майдонга тушди.
-
65'
Майдонда ҳаракат қилган Амонов ўз ўрнини Диёр Туроповга бўшатиб берди.
-
64'
Бурчакдан меҳмонлар жарима майдонига узатилган тўпга Санжар Шоаҳмедов ноаниқ зарба йўллади. Ўта қулай имконият қўлдан кетди.
-
62'
Турсуновнинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди.
-
61'
Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Йўлдошев ноаниқ зарба берди.
-
60'
Аҳмадалиевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишни уддалади.
-
59'
Қосимов шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда. Натижада, рақиб марказдаёқ тўпсизлантириляпти.
-
57'
Ўткир бурчакда тўпга эга чиққан Касьян бўш қолган дарвозага тўпни йўлламади. Натижада, ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
-
55'
Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Илёсов бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин бўлган рақибини зарарсизлантирди.
-
53'
Фортеснинг зарбаси рикошет натижасида ўз йўналишини ўзгартирди.
-
51'
Санжар Турсуновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Унга тиббий ёрдам керак.
-
49'
Сидиқов ўз жарима майдони яқинида рақибига нисбатан қоида бузди. АГМКда яхши стандарт юзага келди.
-
47'
Александр Касьян воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди!
-
46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
-
45+4'
Танаффус!
-
45+3'
"Локо" бурчак тўпидан наф чиқара олмади.
-
45+1'
Жарима майдонига яқин ҳудудда Барданка рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Сўнгги сонияларда майдон эгалари яхши вазиятга эга бўлди.
-
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
43'
Тайм сўнгига келиб томонлар ҳужумкорликка урғу бермоқда. Темп анча ошди.
-
42'
Фортеснинг узатмасига етиш учун катта тезлик олган Касьян дарвозабон билан тўқнашиб кетди. Ҳайрият, бу сафар ҳар икки футболчи билан барчаси жойида.
-
40'
Эргашев ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Сухроб Султонов ўйинни давом эттиради.
-
38'
Гол урилган вазиятда Ботирали Эргашев ва Қодирқулов ўзаро тўқнашиб кетди. Натижада, АГМК дарвозабони жиддий жароҳат олди. Унга дарҳол тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
36'
ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Локомотив" ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди!
Қулай имконият ҳосил қилган Санжар Қодирқулов дарвозани ишғол этди.
-
35'
Миржалол Қосимов шогирдлари тартибли ҳимояланмоқда.
-
33'
Махарадзе рақиб жарима майдони ичида қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
31'
Шифокорлар Аҳмадалиевга тиббий ёрдам кўрсатди. Дилшод ўйинни давом эттира олади.
-
28'
Секейра шогирдоари тўпни назорат қилишда давом этмоқда.
-
26'
Қарши ҳужумга ўтган олмалиқликларнинг уринишини Қобилов тўхтатди. У Турсуновнинг узатмасини Касьянгача ўтказмади.
-
24'
"Локо" босим уюштиришда давом этмоқда. Бу сафар жарима майдонига оширилган тўпни дарвозабон муштлари билан узоқлаштирди.
-
22'
Жавоҳир Сидиқовнинг яқин масофадан берган кучли зарбасини Эргашев бартараф этди.
-
21'
Комиловнинг узатмасидан кейин Фортес тўпни дарвозага йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.
-
20'
Бурчакдан Қодирқулов етказиб берган тўпга Қобилов ноаниқ зарба берди.
-
18'
Фортеснинг узатмасидан кейин Касьян тўпга ета олмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
-
16'
"Темирйўлчилар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
-
14'
Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Козак ноаниқ зарба йўллади.
-
12'
Жароҳат олган Раҳмонов ўрнига Владимир Козак ўйинни давом эттиради.
-
12'
Сардор Раҳмоновга шифокорлар ёрдами лозим. У майдондан олиб чиқилди.
-
10'
Марат Бикмаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
-
9'
Раҳмоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
7'
Сидиқовнинг узатмасидан кейин жарима майдони ичида турган Бикмаев зарба йўллашга кечикди. Вазият бой берилди.
-
5'
Ўйин ҳарорати жуда юқори. Ҳакам футболчиларни асабларини жиловлаб олишга чақирмоқда.
-
3'
ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Қанотдан етказиб берилган тўпни Элвин Фортес дарвозага йўллади.
-
2'
Мезбонлар илк дақиқалардан фаоллик кўрсатди. Турсуновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
-
1'
Ўйин бошланди!