• Суперлига
  • 1-тур

Сурхон

  • Жасурбек Ёқубов 90+1'
1 : 0

11/03/2021 16:15

Металлург

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+3'

    Гол, бироқ Металлург футболчисининг қўлига тўп теккани учун гол ҳисобга олинмади.

  • 90+2'

    ГООООЛ! Жасурбек Ёқубов бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Сурхон ҳужумчиси бурчакдан етказиб берилган тўпдан сўнг дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ.

  • 86'

    Ислом Тошпўлатов заҳирага олинди Низомжон Норов ўйинга тушди.

  • 84'

    Камолиддин Тожиев рақибига қўполлик ишлатди, Сурхон жарима тўпи тепади.

  • 83'

    Гол, бироқ Бехруз Шайдуллааев ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани учун гол ҳисобга олинмади.

  • 82'

    Асрор Ғофуров ҳужумда тўпни ўзига бўйсундира олмади, рақиб ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

  • 81'

    Муҳсин Бозоров офсайдда қолиб кетди.

  • 79'

    Беҳруз Шайдуллаев олдинга ўтишга уриниб кўрди, бироқ тўп ундан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 77'

    Дониёр Нарзуллаев ўрнини Аброрбек Тошқўзиевга бўшатиб берди.

  • 75'

    Мурод Бобожонов ўрнига Жасур Холтўраев майдонга тушди.

  • 74'

    Сурхоннинг жарима майдонига узатмаларини ҳимоячилар қайтаришмоқда.

  • 73'

    Нуриддин Ҳасанов ўрнини Жавоҳир Эсонқулов эгаллади.

  • 71'

    Металлург футболчилари жарима майдони ичида тўпни рақибга бериб қўйишди, Нуриддин Ҳасанов дарвозага кучли зарба берди, бироқ тўп дарвозанинг тўрига ташқи томондан тегди.

  • 70'

    Ҳусниддин Ғофуров тўп учун курашда жароҳат олди, ҳакам шифокорларни майдонга тушишига руҳсат берди.

  • 68'

    Ўзгариш: Шаҳзод Нурматов ўрнини Маҳмуд Қудратуллаевга бўшатиб берди.

  • 67'

    Металлург қанотдан ҳужум ташкил қилди, бироқ ҳимоячилар ҳотиржам ўйнаб, хавфни бартараф этди.

  • 64'

    Евгений Макеев ҳужумда рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам қоида бузилганини қайд этди.

  • 62'

    Ислом Тошпўлатов тўпни жарима майдонига узатди, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 62'

    Евгений Макеев рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 60'

    Шаҳзод Нурматов ҳужумда ўйин қоидасини бузди, ҳакам Сурхон тўпни ўйинга киритиши кераклигини маълум қилди.

  • 58'

    Мурод Бобожоновнинг жарима тўпидан берган зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.

  • 57'

    Муҳсин Бозоров рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 56'

    Иҳтиёр Топшулатов жарима майдони ичида дарвозага зарба берди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 54'

    Ўзгариш: Жароҳатланган Евгений Чумак ўрнини Муҳсин Бозоров эгаллади.

  • 53'

    Ҳусниддин Ғофуров ва Саломат Қуттибоев тўп учун курашда тўқнашиб кетишди, шифокорлар футболчиларга ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 49'

    Евген Чумак рақиб футболчиси билан тўқнашиб, жароҳат олди, шифокорлар унга кўмак беришмоқда.

  • 47'

    Сурхон футболчиси бурчакдан тўпни ошириб берди, бироқ ҳимоячилар вазиятни бартараф этишди.

  • 46'

    Сурхон сардори тўпни рақиб жарима майдонига етказиб берди, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Танаффус.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Камолиддин Тожиевга рақиб ҳужумчиси қўполлик ишлатди.

  • 41'

    Металлург футболчиси ҳужумда фол ишлатди.

  • 40'

    Сурхон футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 39'

    Ислом Тошпўлатов жарима тўпидан дарвозага кучли зарба берди, Александр Лобанов қийинчилик билан тўпни қайтарди.

  • 38'

    Камолиддин Тожиев рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди ва жарима тўпи белгилади.

  • 36'

    Ислом Тошпўлатов тўпни жарима майдонига етказиб берди, рекошетдан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 34'

    Евген Чумак рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 33'

    Металлург футболчиси жарима майдонига тўпни узатиб берди, тўпга жамоадошлари етиб кела олишмади. Голкипер тўпни эркин зарба билан ўйинга киритиб беради.

  • 32'

    Хусниддин Ғофуров рақибига қўполлик ишлатди, рефере жарима тўпи белгилади.

  • 31'

    Акром Ҳўжаев тўпни ушлашда хатога йўл қўйди, бироқ мезбонлар ҳимоячилари тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришди.

  • 30'

    Мурод Бобожоновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, у майдонга қайтди.

  • 29'

    Мурод Бобожонов жароҳат олганга ўхшайди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 28'

    УХХХ! Мурод Бобожонов ҳимоячилар хатосидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, Александр Лобанов ишончли ўйнаб вазиятни бартараф этди.

  • 28'

    Мурод Бобожонов ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 26'

    Ихтиёр Тошпўлатов ўйинни давом эттира олади. Металлург футболчилари фейр плейга амал қилиб, тўпни рақибга қайтариб беришди.

  • 25'

    Ихтиёр Тошпўлатов жароҳат олганга ўхшайди, Сурхон футболчилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 24'

    Дамир Темиров рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 23'

    Ислом Тошпўлатов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 22'

    Евген Чумакка қўполлик ишлатилди, ҳакам қоида бузлиганини қайд этди.

  • 22'

    Александр Лобанов  олдинга чиқиб тўпни қайтарди, рақиб футболчиси дарвозабондан қайтган тўпни қўли билан тўғрилаб олгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 20'

    Акбар Исматуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 19'

    Ўйинда кичик тўхталиш. Рефере Евген Чумаев ва Ҳусниддин Ғофуровни олдига чақириб, тинчланиб олиш кераклигини тушунтирди.

  • 18'

    Саламат Қутибоев узоқдан дарвозага зарба  берди, Акром Хўжаев тўпни осонлик билан ушлаб олди.

  • 16'

    Ислом Тошпўлатов дарвозага кучли зарба берди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 15'

    Шерзод Нурматов ҳужумда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва рақибига қўполлик ишлатди.

  • 14'

    Андреев қанотдан тўпни жарима майдонига узатиб берди, бироқ ҳимоячилар вазиятни ҳотиржамлик билан бартараф этишди.

  • 9'

    Сурхон футболчилари қанотдан ҳужум ташкил қилди, бироқ ҳимоячилар тоза ўйнаб, ҳужумни қайтаришди.

  • 5'

    Металлург футболчиси жарима майдони ичида тўпни узатишда хатоликка йўл қўйди ва меҳмонларнинг ҳужуми охирига етмай қолди.

  • 3'

    Сурхон дастлабки дақиқалардан ҳужумга ташланмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди.