• Суперлига
  • 4-тур

Сўғдиёна

  • Шоҳруз Норхонов 59', 90+3'
2 : 1

01/04/2021 18:30

Сурхон

  • Ислом Тошпўлатов 45+2'
  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+3'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Норхонов жаримадан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Жиззахликлар ҳақли тарзда ғалабага эришмоқда. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Салимов тўпни шунчаки узоқлаштириб юборди. 

  • 89'

    Бурчак тўпи ҳам воҳаликларга наф келтирмади. 

  • 88'

    Тошпўлатовнинг пенальтидан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди. 

  • 86'

    Майдонда тўқнашув! Нажафалиев нуқтага ишора қилди. "Сурхон" пенальти амалга оширади. 

  • 83'

    "Сўғдиёна" футболчиси ҳужумда қоидани бузди. 

  • 81'

    Жарима майдони ичида Норхонов узатган тўпни ҳимоячилар бартараф этишга эришди. 

  • 80'

    Жўрабековнинг бош билан берган зарбаси ўхшамади. 

  • 78'

    "Сурхон" ўйинни ўз жарима майдонидан узоқлаштиришга эришди. 

  • 75'

    "Сўғдиёна" ҳужумда фол ишлатди. 

  • 73'

    "Сўғдиёна" футболчисининг узоқ масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

  • 71'

    Аюбхон Нўъмоновнинг узатмаси анча ноаниқ кетди. 

  • 69'

    Мурод Бобожонов ўрнига Жасур Холтўраев майдонга туширилди.

  • 68'

    Ойбек Нурматов Жамшид Болтабоев ўрнига майдонга тушди. 

  • 65'

    Насимовнинг акробатик зарба беришга бўлган уриниши муваффақиятсиз тугади. 

  • 64'

    Норхонов жарима майдонига узатилган тўпга бош билан аниқ зарба бера олмади. 

  • 62'

    "Сурхон" ҳимоясида бироз саросима кузатиляпти. 

  • 60'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Норхонов жиззахликларнинг тезкор қарши ҳужумини гол билан якунлашга муваффақ бўлди. Ҳисоб тенглашди. 

  • 59'

    "Сурхон" бурчак узатмасини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди. 

  • 57'

    Жарима майдонига узатилган тўпни "Сурхон" дарвозабони ушлаб олди. "Сўғдиёна" ҳужумлари бесамар якунланишда давом этяпти. 

  • 54'

    Жасур Ҳасановнинг қанотдаги фаоллиги Норхоновга зарба бериш имконининг яратилишига сабаб бўлди. Шоҳруз тўпга яхши мослаша олмади. 

  • 51'

    "Сурхон" тартибли ҳимояланмоқда. 

  • 49'

    Жиззахликларнинг кетма-кет иккинчи бурчак зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 49'

    Баҳодир Насимовнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 47'

    Иккинчи таймни ҳам "Сўғдиёна" ҳужумлар билан бошлади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45+3'

    Биринчи тайм якунланди. 

  • 45+2'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Сурхон" пенальтини голга айлантирди. Ислом Тошпўлатов гол муаллифи. 

  • 45+1'

    Жўрабековга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 45+1'

    Тўп жарима майдони ичида Шахбоз Жўрабековнинг қўлига тегди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Жасур Ҳасановнинг стандартдан жарима майдони томон узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 42'

    Жиззахликлар бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 41'

    "Сурхон" футболчиси Бехруз Шайдуловга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У кучли зарб билан келаётган тўпни юзи билан қайтарди.

  • 39'

    Элдор Бойматов ўрнига Ўрол Чориев майдонга ташланмоқда. 

  • 38'

    "Сўғдиёна"нинг яна бир бурчак узатмаси муваффақиятсиз чиқди. 

  • 36'

    Аманов ҳужумда қоидани бузди. 

  • 34'

    "Сўғдиёна" рақибдан яна тўп назоратини олиб қўйди. 

  • 32'

    Ҳасановнинг ўтиб кетишига рақиб ҳимоячиси йўл қўймади. Жасур қоида бузилиши бор деб ҳисобламоқда. Ҳакам эса йўқ...

  • 30'

    "Сурхон" тўпни назорат қила бошлади. 

  • 28'

    Нодир Қулматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 26'

    "Сўғдиёна" босим уюштиришда давом этмоқда. 

  • 24'

    Норхоновнинг зарбасига аниқлик етишмади. Аниқроғи, ҳимоячига тўп тегиб, йўналишини ўзгартирди. 

  • 23'

    "Сўғдиёна"нинг бурчак зарбаси ўхшамади. 

  • 22'

    Болтабоевни рақиблари яққол қўлидан ушлаб қолди. Бақоев ҳакамдан карточка сўраяпти. Нажафалиев фақат жарима зарбаси белгилади. 

  • 20'

    Амановнинг жарима майдони ташқарисидан ерлатиб берган зарбаси хавфли чиқди. Бироқ, салгина ноаниқ. 

  • 20'

    "Сурхон" футболчиси узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Ноаниқ.

  • 18'

    Амановнинг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 17'

    Шоҳруз Норхоновга сариқ карточка кўрсатилмоқда. 

  • 16'

    "Сурхон" рақиб яриммайдонига ўта олмаяпти. 

  • 14'

    "Сўғдиёна" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан тўхтатмасдан берган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

  • 12'

    "Сурхон" ҳимояланишга мажбур этилмоқда. 

  • 10'

    Искандар Шайқулов огоҳлантирилди. 

  • 10'

    Ҳасанов кутилмаганда тўпни тўғри дарвозага йўналтириб юборди. Ноаниқ. 

  • 9'

    Амановга нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбаси. Масофа бироз олис. Тўп катта эҳтимол билан иккинчи қаватдан узатиб берилади. 

  • 8'

    "Сурхон" тўпни назорат қилиш орқали мезбонлар ҳужумларидан сақланишга уринмоқда. 

  • 6'

    Норхоновнинг зарбаси ўхшамади. Ҳимоячиларга тўп текканини даъво қилмоқда Шоҳруз. Йўқ, дарвозабон тўпни ўйинга киритиб беради. 

  • 6'

    Норхоновга қадар тўп етиб келмади. Акс ҳолда, яхши вазият юзага келиши мумкин эди. 

  • 5'

    Жиззахликларнинг жарима майдонига узатмасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 4'

    Бойматовнинг узатмасини қанотда шериги тўхтатиб қола олмади. 

  • 3'

    Амановнинг ўнг қанотдан узатган тўпи ноаниқ кўриниш олди. 

  • 2'

    "Сўғдиёна" футболчисининг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқдалар. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Сурхон" баҳси бошланмоқда. Ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади.