• Суперлига
  • 4-тур

OKMK

  • Санжар Турсунов 26'
  • Шохруҳ Гадоев 71'
2 : 1

02/04/2021 18:30

Навбаҳор

  • Славиша Стоянович 44'
  • 90+7'

    Учрашув якунланди. "Навбаҳор" Олмалиқда 1:2 ҳисобида АГМКга мағлуб бўлди

  • 90+5'

    Шоаҳмедовнинг зарбасини Юсупов қайтарди

  • 90+4'

     Ўринбоевнинг бош билан йўллаган зарбасини Раҳимов ушлаб олди.

  • 90+'

    Валижон Раҳимов огоҳлантирилди.

  • 90+7'

    Учрашувдаги тўхталишлар учун 2-бўлимга  7 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Исоқжонов ҳужумга ўтаётган Ғофуровга нисбатан қоидани тузгани учун огоҳлантирилди. 

  • 86'

    Дарвоза тўсини АГМКни голдан қутқарди

  • 85'

     Раҳмонов ҳужумда фол ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

  • 82'

    СЕЕЕЙВ! Раҳимов рақиб футболчисининг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. 

  • 80'

    Ғофуровнинг жарима зарбасидан тепган зарбасини қайтаришда Юсупов хато қилди, қайтган тўпни эса Шоаҳмедов дарвозага аниқ йўллай олмади. 

  • 78'

    Меҳғмонлар таркибида ўзгариш: Аббосжон Ғуломов ўрнига Никола Тасич майдонга тушди

  • 78'

    Санжар Турсунов қоидани бузгани учун огоҳлантирилди. 

  • 75'

    Юсупов жамоасини голдан қутқарди. Меҳмонларда қарши ҳужум бўлиши мумкин

  • 72'

    АГМКда яна ўзгариш: Миржамол Қосимов ўрнига Санжар Шоаҳмедов тушди. 

  • 71'

    ГООООООООЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Шохрух Гадоев  Ҳусниддин Ғофуровнинг ажойиб узатмасини голга айлантирди

  • 69'

    Ислом Исоқжоновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 67'

    АГМКда ўзгариш:  Мурод Тошматов ўрнига Шоҳруҳ Гадоев майдонга тушди. 

  • 62'

    Бугунги ўйинда меҳмонлар ҳимоячиси Игорь Голбан анча фаол ҳаракат қилмоқда

  • 58'

    Ислом  Исоқжоновнинг  зарбасидан сўнг, тўп  рақиб футболчиларидан бирига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 54'

    Ғофуровнинг узоқдан белгиланган жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

  • 51'

    Жокичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 51'

     Даврон Ҳошимов Жокичга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. 

  • 48'

    Бурчак тўпидан кейин Турсуновда қулай имконият бўлганди, афсус омад етишмади

  • 46'

    Иккинчи бўлимни мезбонлар таркибдаги ўзгариш билан бошлашди. Алвин  Фортес ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45+2'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    ГОООООЛ! Стоянович пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 42'

    Пенальти!

  • 40'

    АГМК дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин. Тўп Акромнинг қўлига тегди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди...

  • 33'

    Меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга астойдил ҳаракат қилмоқда, аммо ҳужумлар якунланмаяпти

  • 30'

    ЗАРБАА! "Навбаҳор" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Голбаннинг зарбасини дарвозабон қайтарди

  • 26'

    ГОЛ! Санжар Турсунов пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди

  • 25'

    Жарима майдони ичида  Александр Касьянь йиқитилди. Ҳакам нуқтага ишор этди.

  • 24'

    Азим Аҳмедовнинг кучли зарбасидан кейин тўпни ҳимоячилар қайтарди.

  • 22'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпга зарба берган Исоқжонов мўлжалда бироз адашди

  • 20'

    "Лочинлар" жарима майдони остонасида стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 19'

    Александр Касьяннинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 17'

    АГМК футболчиси воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди

  • 15'

    Тў назорати Қосимов шогирдлари томонда бўлиб турибди

  • 13'

    Жарима майдони ичига кирган Тошматов рақибини алдай олмади.

  • 11'

    Касьян ҳужумда рақибига нисбатан қоида бузди.

  • 9'

    Йован Жокичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 9'

    Рақиби билан тўқнашиб кетган Аҳмадалиев бироз муддат майдонда ётди.

  • 7'

    Стоянович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 5'

    "Навбаҳор" футболчилари яхши ҳужум уюштирди ва бурчак тўпини қўлга киритди

  • 3'

    Илк дақиқалардан майдон эгалари тўпни назорат қилмоқда

  • 1'

    Учрашувга старт берилди

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Расмий жараёнлар ортда қолди.