• Суперлига
  • 15-тур

OKMK

  • Йован Жокич 28'
1 : 1

15/08/2021 20:00

Насаф

  • Ҳусниддин Алиқулов 90+2'
  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Марказий ўйинда кучлар тенг келди!

  • 90+2'

    ГОООООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни тенглаштирди!

    Алиқуловнинг яқин масофадан берган зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар катта куч билан олдинги чизиқда ўтказмоқда.

  • 85'

    Ягона гол муаллифи Жокич ўз ўрнини Жўраевга бўшатиб берди.

  • 83'

    Ғайбуллев, Станоевич ҳамда Мозговой ўрнига Давронов, Комилов ва Турдиалиев ўйинга қўшилди.

  • 81'

    Мурод Тошматовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 80'

    Мартин Боаке ўз ўрнини Зафар Полвоновга бўшатиб берди.

  • 78'

    Марко Станоевичнинг стандартдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 76'

    Акром Комиловга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 73'

    Мозговойнинг зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 71'

    Мартин Боакега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 69'

    Калудоровичнинг зарбасидан кейин Валиссон жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

  • 68'

    АГМК сафида Қосимов, Фортес ҳамда Гадоев захирага олинди. Улар ўрнига Турсунов, Тошматов ва Ғофуров ўйинга қўшилди.

  • 66'

    Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида давом этмоқда.

  • 64'

    "Насаф"нинг узоқ давом этган позицион ҳужуми Бозоровнинг муваффақиятсиз узатмаси туфайли якунланди.

  • 62'

    Сўнгги дақиқаларда Қосимов шогирдларининг ҳам бироз фаоллиги сезилмоқда.

  • 59'

    Йован Жокичнинг уринишидан кейин тўп мўлжалга аниқ бормади.

  • 57'

    Гадоевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Умиджон Эргашев ушлаб олди.

  • 56'

    Қаршиликларнинг аксарият ҳужумлари зарбага қадар етиб бормаяпти.

  • 54'

    Жарима майдонига ёриб кирган Бозоровни Жокич ишончли ҳаракатлари билан тўхтатди.

  • 52'

    Иккинчи 45 дақиқаликда Бердиев шогирдлари катта устунлик намойиш этмоқда.

  • 50'

    "Насаф" легионерининг бу сафарги зарбасига аниқлик етишмади.

  • 49'

    Тўпга зарба бериш чоғида Калудерович қоида бузганлиги маълум бўлди. Ҳакам тўпни АГМКга қайтариб берди.

  • 47'

    Дилшод Саитов рақиб қарши ҳужумини тактик фол эвазига тўхтатди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. "Насаф"да икки ўзгариш: Нарзуллаев ва Маннонов ўрнига Саитов ҳамда Норчаев ўйинга қўшилди.

  • 45+5'

    Танаффус!

  • 45+4'

    Раҳмонов марказда рақибига нисбатан қоида бузди. Унда сариқ карточка борлиги учун ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 45+2'

    Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Гадоев уни йўқотди. Алмаштирилиш учун энг яхши номзод айнан Шохрух.

  • 45'

    Биринчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Эргашев ушлаб олди.

  • 42'

    Манноновнинг узатмасидан кейин Калудерович бош билан зарба йўллади. Раҳимов ўз ўрнида.

  • 41'

    Ўнг қанотдан олдинга ўтган Элвин Фортес йиқилиб тушди тўпни йўқотди.

  • 39'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорли билан ҳаракат қилмоқда.

  • 36'

    Жарима майдони ичида Калудерович тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 34'

    АГМК футболчиси воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 32'

    Гадоев узатма амалга оширишни эплай олмади. Тўп анча ноаниқ кетди.

  • 30'

    Нарзуллаевнинг жарима майдонига оширган тўпини Раҳимов эгаллаб олди.

  • 28'

    ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Жокич танаси билан дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 26'

    Бердиев шогирдлари кўпроқ тўп назоратига эътибор қаратмоқда. Мезбонлар қарши ҳужумда фурсат пойлаяпти.

  • 23'

    Дониёр Нарзуллаев дарвозабонга нисбатан бироз қалтис ҳаракат қилди. Ўйин тўхтатилди.

  • 21'

    "Насаф"нинг навбатдаги ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

  • 19'

    Сулаймановнинг жарима майдони ичида берган зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 17'

    Марко Станоевичнинг кучли зарбасидан сўнг Валижон Раҳимов тўпни ушлаб олди. Браво!

  • 16'

    ВАР лавҳаларини узоқ вақт давомида кўрган ҳакам пенальти белгилади.

  • 14'

    Рустам Лутфуллин видеотакрорларни кўриш учун майдон четига йўл олди. Кутамиз.

  • 12'

    АГМК жарима майдони ичида тўп Раҳмоновнинг қўлига тегди. Ҳакам ВАРга қулоқ солмоқда.

  • 11'

    Тўп назорати "аждарлар" томонда бўлиб турибди.

  • 9'

    Баландга сакраган Алиқулов Станоевич берган пасга ета олмади.

  • 7'

    Мозговойнинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 6'

    АГМК бироз босиқ футболни афзал кўрмоқда.

  • 4'

    Калудеровичнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 2'

    Илк дақиқаларни қаршиликлар нисбатан фаолроқ ўтказмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!