- Суперлига
- 20-тур
Сўғдиёна
- Жамшид Болтабоев 1'
- Шоҳруз Норхонов 50'
26/09/2021 16:15
Металлург
-
90+3'
Ўйин ўз якунига етди. Мазкур баҳсда жиззахликлар рақибдан 2:0 ҳисобида устун келди.
-
90+3'
"Металлург" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
-
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
-
88'
"Меьаллург"нинг кетма-кет ҳужумларини ҳимоячилар қайтарди.
-
85'
Жасур Ҳасановнинг олдинга ўтиши муваффақиятсиз якунланди.
-
82'
"Металлург" майдон марказида тўпни эгаллаб турибди.
-
77'
Майдон марказида жиддий кураш кечмоқда.
-
75'
Митрович рақибнинг ҳавфли ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди.
-
72'
"Сўғдиёна" ҳавфли ҳужумлар уюштирди ва бурчак тўпи ишлаб олди.
-
68'
"Металлург" сафида ўзгариш. Муҳаммад Исаев ўрнига Дилшод Раҳматуллаев майдонга тушди.
-
64'
Майдон марказида "Сўғдиёна" футболчиси йиқилиб тушди, бироқ унга нисбатан ўйин қоидаси бузилмади.
-
60'
"Металлург" кетма-кет бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
-
58'
"Сўғдиёна" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
-
55'
"Металлург" футболчисининг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
-
53'
"Сўғдиёна" яна олдинга ўтди, бироқ ҳимоячилар бу сафар ишончли ўйнади.
-
48'
ГООООООООЛ! Норхонов дарвозабоннинг хатосидан сўнг орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.
-
47'
Иккинчи бўлимни бекободликлар яхши бошлади.
-
45'
Ўйиннинг иккинчит бўлимига старт берили.
-
45+2'
Биринчи бўлим якунига етди.Ҳозирча жиззахликлар 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда.
-
45+2'
Митрович узоқ масофадан йўлланган зарбадан сўнг тўпни қўлидан чиқариб юборди ва тўп дарвозага кириб кетишига бир баҳия қолди.
-
45'
Биринчи бўлимнинг асосий вақти ўз якунига етди ва 2 дақиқа тўхталишлар учун қўшиб берилди.
-
44'
Майдон марказида "Сўғдиёна" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
41'
"Сўғдиёна"да яхши имконият вужудга келди, Норхонов тўпни шеригига қолдирди, Жамшиднинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
-
39'
Майдон марказида Бекобод клуби футболчиси ўйин қоидасини бузди.
-
36'
Дамир Темировнинг зарбасига аниқлик етишмади.
-
34'
"Сўғдиёна" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
-
32'
Майдон эгалари яна ўйин қоидасини бузди. Бекободликлар фойдасига жарима зарбаси.
-
30'
"Металлург"да жарима зарбасидан кейин яхши имконият вужудга келди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнашди.
-
28'
Норхонов Болтабоевга тўпни оҳиста ўтказиб юборди. Жамшиднинг олисдан йўллагн зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
-
28'
Бекободлкларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам муваффақиятсизлик билан якунланди.
-
25'
Ҳакам футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини берди.
-
23'
"Сўғдиёна" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ дарвозабон ўз ўрнида.
-
22'
Қанотдан амалга оширилган узатмани "Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович эгаллаб олди.
-
20'
Саламат Қутибаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
-
18'
"Металлург" яна олдинга ўтди, бироқ сўнгги узатмада уларга аниқлик етшмаяпти
-
16'
"Металлург"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
-
15'
Бекободликлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
-
14'
"Сўғдиёна"да яхши имконият вужудга келди, бироқ бош билан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.
-
12'
Майдон марказида Абдураҳмон Абдулҳақов "Сўғдиёна" футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди.
-
11'
"Металлург" дарвозасига яна бир кучли зарба йўлланди. Турсунбоевдан сейв.
-
9'
Ниҳоят бекододликлар олдинга ўтишди.
-
7 '
Жиззахликлар кетма-кет бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
-
5'
Мезбонлар устунликни тўлиқ ўз қўлига олди.
-
1'
ГОООООООООЛ! Илк дақиқаларданоқ Жамшид Болтабоев мезбонларни олдинга олиб чиқди.
-
0'
Суперлига 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" ўйини старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.