- Суперлига
- 20-тур
Навбаҳор
26/09/2021 18:30
Қизилқум
-
90+5'
Учрашув якунланди. Жамоалар нурсиз дуранг қайд этди
-
90+3'
"Навбаҳор" футболчиси ҳужумда фол ишлатди
-
90+2'
"Навбаҳор" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади
-
90'
Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди!
-
89'
"Қизилқум" таркибида Ислом Кенжабоевнинг ўрнини Владислав Алексин эгаллади
-
87'
Ҳакам Давронбек Ҳошимов билан Жасур Азимовга сариқ карточка кўрсатилди
-
86'
Хошимов рақиб футболчиси билан тортишиб қолди.
-
86'
"Навбаҳор" таркибида иккита ўзгариш: Забиҳилло Ўринбоев ҳамда Эҳсони Паншанбе ўрнига Илҳомжон Алижонов ва Аббосжон Ғуломов майдонга тушишди
-
79'
Қизилқум таркибида ҳам ўзгариш бўлади: Жамшид Ҳасанов ўрнига Жасур Азимов ўйинга қўшилди
-
76'
"Навбаҳор" таркибида иккита ўзгариш: Азимжон Аҳмедов ва Иван Соловьёв ўрнига Сардор Теляков ҳамда Иброҳим Ғанихонов майдонга тушди
-
74'
СЕЙВ! Мирзоҳид Ғофуров ижросидаги ажойиб зарбадан кейин Нестеров яна маҳорат кўрсатди
-
73'
Элгужа Хошимовни йиқитди. Сал кеч қолганида пенальти бўлиши мумкин эди
-
71'
Соловьёвнинг узатмасини Нестеров эгаллаб олди ва тезкорлик билан ўйинга киритди
-
70'
Элгужа Григалашвилига сариқ карточка кўрсатилди
-
68'
Қувондиқ Рўзиев ўрнига Коста Гуттинер майдонга тушди
-
66'
Ислом Кенжабоев чап оёқда чиройли зарба йўллаганди, бироқ аниқлик етишмади
-
65'
Меҳмонлар сафида ўзгариш: Ватсадзе ўрнига Саъдиллоев ҳаракат қилади
-
64'
ЗАРБААА! Забиҳилло Ўринбоевнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтаришга эришди
-
61'
Мате тўпга етиб боролмади. Юсупов чаққонлик қилди
-
55'
Ҳошимовнинг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига узатди. Жамоадошлари уни қўллаб-қувватламади
-
53'
Бурчак зарбасидан амалга оширилган узатмани дарвозабон узоқлаштирди
-
52'
Ҳасановнинг зарбасидан кейин эса тўп Ҳошимовга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси
-
49'
Файзулло Қамбаров огоҳлантирилди
-
48'
Эркин Бойдуллаевнинг узун пасидан сўнг Элгужа Григалашвили тўпни эгаллай олмади
-
46'
Иккинчи таймга старт берилди
-
45'
Жамоалар майдонга қайтмоқда
-
45+1'
Биринчи тайм якунланди
-
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
-
42'
Аҳмедов бугунги ўйинда жуда асабий ўйнамоқда. Азим ҳужумда фол ишлатди
-
40'
Қувондиқ Рўзиев ҳаволатиб тўпни жарима майдони ичига узатди. Ўринбоевнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди
-
37'
Соловьёв рақиб оёғини босиб олди
-
35'
Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси хавфли, лекин бироз ноаниқ чиқди.
-
33'
"Қизилқум" ҳужум ушютирди Мате Ватсадзе охирги вазиятда тўпни қўл билан ўйнади
-
30'
Кенжабоев соло юриши билан рақиб жарима майдонига яқинлашди. Ҳимоячи қоида бузмай тўпни олиб қўйди
-
28'
Эркин Байдуллаевнинг зарбаси анча ноаниқ чиқди. Юсупов тўпни ўйинга киритиб беради
-
26'
Кухианидзе дарвоза томон ноаниқ зарба йўллади. Унда шерикларига ҳам тўпни ошириш варианти бор эди, бироқ легионер тўпни қизғонди
-
24'
Соловьёв бир ҳимоячини осонликча ортда қолдирди, бироқ иккинчи ҳимоячи тўпни ундан олиб қўйди
-
21'
Убайдуллаевнинг қанотдан узатган паси ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди
-
17'
Азим Аҳмедов ҳакам томонидан огоҳлантирилди
-
14'
Азим Аҳмедов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарба кўнгилдагидек чиқмади
-
12'
ВУУУУҲ! Эркин Бойдуллаевнинг жарима тўпидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Юсупов қийинчилик билан қайтарди
-
11'
Элгужа Григалашвили жарима майдони чизиғи устида тўхтатилди. "Қизилқум" учун яхши имконият бўлиши мумкин
-
9'
Ислом Тўхтахўжаев ҳимоядан туриб жамоадошига тўпни етказиб бермоқчи бўлганди, Юсупов тўпни эгаллаб олди
-
8'
Азим Аҳмедов рақиб футболчисга жуда қўпол ўйнади
-
7'
"Навбаҳор" легионери Эҳсони Паншанбенинг стандарт вазиятдан узатган тўпини Игнатий Нестеров ушлаб олди
-
2'
Учрашувнинг илк ҳужуми мезбонлар томонидан уюштирилди. Қанотдан "лочинлар" жарима майдони ичига кирмоқчи бўлди
-
1'
Учрашувга старт берилди!
-
0'
Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқда