- Суперлига
- 20-тур
Насаф
- Баҳром Абдураҳимов 9'
- Хусайн Норчаев 19', 81'
- Ойбек Бозоров 87'
- Суҳроб Нуруллоев 89'
27/09/2021 19:00
Бунёдкор
-
90+5'
Учрашув якунланди. "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди.
-
90+4'
Манноновнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
90+2'
Калудеровичнинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди.
-
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.
-
89'
ГООООООООООООООЛ! "Аждарлар" ўйинга мантиқий нуқтани қўйди!
Дарвозабондан қайтган тўпни Нуруллоев бўш қолган дарвозага киритди.
-
87'
ГООООООООООООООООЛ! "Насаф" 4-голни урмоқда!
Ойбек Бозоровнинг бир ўзи 3 рақиб қуршовидан чиқиб, дарвозани ишғол этди.
-
86'
Норчаев ўз ўрнини Калудеровичга бўшатиб берди.
-
84'
"Бунёдкор" йирик ҳисобдан қутулиб қолиш мақсадида олдинга ўтмоқда.
-
82'
Абдураҳимов ҳамда Нарзуллаев ўрнига Комилов ва Нуруллоев ўйинга қўшилди.
-
80'
ГОООООООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!
Ҳусаин Норчаевнинг яқин масофадан берган зарбаси голга айланди.
-
79'
Бу сафар Тўраев майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
77'
Мезбонлар вакилига шифокорлар ёрдам кўрсатди.
-
76'
ЙЎҚ! Нажафалиев офсайд туфайли голни инобатга олмади.
-
76'
Ҳакам ҳамон бир қарорга келмади. Бу орада меҳмонларда ўзгариш: Улуғбек Абдуллаев - Суҳроб Иззатов, Хуршид Ғиёсов - Фарҳод Мираҳматов, Аваз Ўлмасалиев - Муҳаммадодил Қаҳрамонов.
-
74'
Нажафалиев ВАРни кўрмоқда. Гол ҳисобланиши мумкин.
-
72'
"Насаф" 3-голи офсайд туфайли инобатга олинмади.
-
69'
Ўйин бироз асабий руҳда давом этмоқда. Кимдир майдондан четлатилиниши мумкин.
-
67'
Марко Станоевичнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
-
66'
"Қалдирғочлар" назоратни қўлга олди. Мезбонлар аксарият вазиятларда майдонга ётмоқда.
-
64'
Мақсудов шогирдлари ўйинга фаоллик қўша олди.
-
62'
Лутфулла Тўраевнинг бош билан йўллаган зарбаси устунга тегди.
-
60'
Меҳмонлар 2-3 дақиқадан буён тўпни ўз назорати остида ушлаб турибди.
-
58'
Ўйин қаршиликларнинг тўлиқ устунлиги остида давом этмоқда.
-
56'
Бозоровнинг уринишидан кейин тўп ҳимоячилардан ўтмади.
-
54'
Бир рақибини усталик билан ортда қолдирган Абдураҳимов иккинчисидан ўтолмади.
-
52'
Мозговойнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
50'
Марконинг бу сафарги уринишидан сўнг тўп жонли девордан ўтмади.
-
48'
Марко Станоевичнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.
-
47'
"Насаф" узоқ масофадан стандарт вазиятга эга бўлди.
-
46'
Иккинчи таймга старт берилди!
-
45+2'
Танаффус!
-
45+1'
"Марказий"га йиғилган мухлислар бош ҳакам Нажафалиев шаънига "қарсак чалмоқда".
-
45'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.
-
44'
Бўлим сўнгини тошкентликлар бироз фаолроқ ўтказмоқда.
-
42'
Қўполликлар бироз кўпайиб кетди. Бу сафар Бозоровга алданган Тўраев огоҳлантирилди.
-
41'
Жарима майдонига ёриб кирган Бозоров узатма амалга оширди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.
-
40'
Марко Станоевичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
38'
Бу сафар Одил Абдураҳмонов сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
-
36'
Тўраевга нисбатан қоида бузган Станоевич огоҳлантирилди.
-
35'
Жароҳат олган Мираҳмадов ўрнига Шаҳбоз Эркинов ўйинга қўшилди.
-
34'
Ойбек Бозоровнинг зарбасига аниқлик етишмади.
-
32'
Миржаҳон Мираҳмадовга тиббий ёрдам кўрсатилди.
-
30'
"Қалдирғочлар" фаолликни оширмоқда.
-
28'
Жарима майдони остонасида Абдураҳмонов йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
-
27'
Баҳс Бердиев шогирдларининг кичик устунлиги остида давом этмоқда.
-
25'
Рақиб жарима майдонида Мираҳмадов қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
23'
Жарима майдонига оширилган тўпни дарвозага йўллайдиган тошкентлик футболчи топилмади.
-
21'
"Қалдирғочлар" уйғонишга ҳаракат қилмоқда.
-
19'
ГООООООООООЛ! Норчаев супер зарба билан дарвозани ишғол этди!
Ҳусаиннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
-
18'
Абдураҳимов майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.
-
16'
Абдуллаевнинг рейди 4 нафар рақиб томонидан тўхтатилди.
-
13'
"Аждарлар" тезкор гол уриб олди. Энди улар кўпроқ устунликка эга бўляпти.
-
11'
Ҳисобда олдинга ўтиб олган қаршиликлар назоратни давом эттирмоқда.
-
9'
ГОООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Баҳром Абдураҳимовнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
-
7'
"Аждарлар" тўпни назорат қилмоқда.
-
5'
Тўраевнинг узатмасидан сўнг Томивадан олдин Эргашев тўпга етиб келди.
-
3'
Илк дақиқаларда томонлар бир-бирини ўрганиш билан вақт ўтказмоқда.
-
1'
Учрашувга старт берилди!