- Суперлига
- 23-тур
Машъал
23/10/2021 15:45
Навбаҳор
-
90+6'
Учрашув якунланди. Томонлар 1 очкодан бўлишиб олди.
-
90+5'
Сўнгги дақиқаларда наманганликлар ғалабани илиб кетишга яқин келди. Аммо дарвозабон яна яхши ҳаракат қилди.
-
90+4'
Ўйин сўнгида қўполликлар сони бироз ортиб кетди.
-
90+2'
Рақибнинг тезкор қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатган Даврон Ҳошимов иккинчи сариқ карточка билан жазоланиб, майдондан четлатилди.
-
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди.
-
88'
Сўнгги дақиқаларда Виктор Жалилов шогирдлари фаолликни оширди.
-
85'
Қанотдан оширилган тўпни яна Юсупов ушлаб олди.
-
83'
Мирзоҳид Ғофуровнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпга эга чиқди.
-
82'
"Лочинлар" рақиб жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.
-
79'
Мезбонлар жаримадан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.
-
76'
Аббосжон Ғуломов ўрнига Сардор Теляков ўйинга қўшилди.
-
75'
Шайманов ўрнига Алиқулов, Йўлдошев ўрнига Баҳодиров майдонга туширилди.
-
72'
Бу сафар Голбан дарвозани нишонга олди. Тўхтабоев яна вазият қаҳрамони!
-
70'
Азим Аҳмедовнинг уринишидан кейин дарвозабон хавфни бартараф этди.
-
68'
Сирожиддин Қўзиевнинг зарбасидан кейин Ўткир Юсупов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
-
67'
Забиҳилло Ўринбоев ўз ўрнини Иброҳим Ғанихоновга бўшатиб берди.
-
65'
Даврон Ҳошимовга сариқ карточка кўрсатилди.
-
64'
Жахонгирбек Абдусалом ўрнига, Годвин Чика туширилди.
-
61'
Жарима майдони ичидан берилган зарбани Юсупов қайтарди.
-
60'
Азим Аҳмедовнинг стандартдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
-
58'
Тўп назорати ҳамон Хомяков шогирдлари томонда бўлиб турибди.
-
56'
Жаҳонгир Абдусаломовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
53'
"Навбаҳор" фаоллашди. Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.
-
51'
Иккинчи таймда мезбонлар бироз фаолроқ ҳаракат қиляпти.
-
48'
Ҳаводан келаётган тўпни Ўткир Юсупов ушлаб олди.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди!
-
45+1'
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффус!
-
45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.
-
44'
Зафар Акрамовга сариқ карточка кўрсатилди.
-
42'
Муборакликлар тўпни назорат қилмоқда.
-
39'
Бу сафар Ойбек Нурматов дарвозани нишонга олди. Ноаниқ.
-
37'
Чигозининг зарбасини Юсупов бартараф этди.
-
35'
Жамолиддин Убайдуллаевнинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.
-
34'
Жарима майдони ичида Эҳсони Паншанбе йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
-
31'
Жаҳонир Абдусаломовга тиббий ёрдам кўрсатилди.
-
29'
Соловьев рақибларини алдаб ўтиш чоғида тўп билан майдон ташқарисига чиқиб кетди.
-
27'
Чигози бирга-бир вазиятга чиқиб боришига олдинга югуриб чиққан Юсупов йўл қўймади.
-
25'
Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.
-
23'
Рақибнинг тезкор қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатган Шайманов огоҳлантирилди.
-
22'
Мезбонлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.
-
19'
"Машъал" навбатдаги бурчак зарбасидан ҳам наф чиқара олмади.
-
17'
Нажмиддин Нормуродовнинг зарбасига аниқлик етишмади.
-
15'
Азим Аҳмедов тўпни қўли билан ўйнади. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
-
13'
Муборакликлар кичик тактик фоллар эвазига рақиб ҳужумларини тўхтатмоқда.
-
11'
Томонлар бир-бирига жиддий кураш таклиф этяпти.
-
9'
Сирожиддин Қўзиевнинг уринишидан сўнг тўп бироз ноаниқ кетди.
-
7'
Майдон эгалари секин-асталик билан олдинга силжимоқда.
-
5'
"Лочинлар" кетма-кет икки бурчак зарбасига эга бўлди. Бироқ хавфли вазиятдан дарак йўқ.
-
3'
Дастлабки сонияларни меҳмонлар нисбатан фаолроқ ўтказмоқда.
-
1'
Учрашувга старт берилди!