- Ўзбекистон кубоги
- 1/2 финал
Пахтакор
- Ҳожимат Эркинов 41'
24/11/2021 17:30
Бунёдкор
- Хуршид Ғиёсов 29'
-
120'
ГОЛ! ГОЛ! ГООООООООЛ! Диёр Холматовнинг аниқ зарбаси "Пахтакор"ни финалга олиб чиқди!
-
120'
ГОЛ! Марказга зарба берган Тўхтасинов гол урди!
-
120'
ГОЛ! Чап бурчакка зарба берган Сайфиев дарвозани ишғол этди!
-
120'
ГОЛ! Чап бурчакка аниқ зарба берган Дарвон Эргашев гол урди!
-
120'
ГОЛ! Чап юқори бурчакка аниқ зарба берган Турғунбоев мўлжалда адашмади!
-
120'
ГОЛ! Ғиёсов ўнг томонга ишонч билан зарба йўллади ва ҳисобни тенглаштирди!
-
120'
ГОЛ! Боян Матич дарвозанинг юқори ўнг нуқтасини ишғол этди!
-
120'
ГОЛ! Чап томонга зарба берган Абдулла Абдуллаев гол урди!
-
120'
ГОЛ! Марказга зарба берган Азмиддинов мўлжалда адашмади!
-
120'
СЕЙВ! Эркиновнинг ўнг томонга берган зарбасини Қувватов қайтарди!
-
120+4'
Учрашув якунланди. Барчаси пенальтилар сериясида ҳал бўлади.
-
120+3'
ВАРни ўз кўзи билан кўрган ҳакам Аъзамовга ҳам қизил карточка кўрсатди.
-
120+2'
Шукуруллаев видеотакрорларни кўриш учун майдон четига йўл олди. "Пахтакор"нинг иккинчи футболчиси четлатилиниши мумкин.
-
120+1'
Шерзод Аъзамов Томивага нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам сариқ карточка билан кифояланди.
-
120'
Тўртинчи экстра-таймга 2 дақиқа қўшилди.
-
118'
Сайфиев стандартдан тўпни жарима майдонига оширди. Вазият муваффақиятсиз якунланди.
-
116'
"Пахтакор" хавфли ҳужум уюштирди. Сайфиевнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
-
114'
Боян Матич воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
-
112'
Одил Ҳамробеков ўрнига Ҳумоюнмирзо Иминов ўйинга қўшилди.
-
112'
Холматовнинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.
-
110'
Диёр Холматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
109'
"Бунёдкор" футболчилари бир неча бор жарима майдони ичига ҳаволатиб тўпни узатди. Бироқ бесамар.
-
106'
Учрашувнинг 4-бўлимига старт берилди.
-
105'
Экстра таймларнинг биринчиси якунига етди.
-
103'
Нурулло Тўхтасинов олисдан зарба йўллади, бироқ тўп рикашкет эвазига дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
-
102'
Мираҳмадовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
100'
Олисдан берилган узатмани "Бунёдкор" дарвозабони Сарвар Каримов осонлик билан эгаллаб олди.
-
99'
Соло юриш билан узоқ масофани босиб ўтган Сухроб Иззатов ноаниқ пас билан тўпни йўқотди.
-
97'
Одил Ҳамробековнинг қулай позициядан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
-
95'
Лутфулла Тўраев ўрнига Музаффар Олимжонов майдонга тушди.
-
94'
Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Эргашев уни йўқотди.
-
92'
Шаҳзод Азмиддиновга сариқ карточка кўрсатилди.
-
91'
Биринчи экстра тайм бошланди!
-
90+3'
Асосий вақт якунланди. Иккинчи ярим финалда ҳам қўшимча бўлимларга мурожаат этилмоқда!
-
90+2'
Рақибнинг тезкор қарши ҳужумини Сухроб Иззатов усталик билан тўхтатиб қолди.
-
90+1'
Шаҳбоз Эркиновга нисбатан қоида бузган Анзур Исмоилов огоҳлантирилди.
-
90'
Иккинчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 3 дақиқа қўшилди.
-
90'
Сайфиевнинг қанотдан етказиб берган тўпига шериклари зарба бера олмади.
-
89'
Аброр Исмоилов жарима майдони остонасида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
-
87'
"Бунёдкор" майда паслар билан тўпни назорат қилмоқда.
-
85'
Шерзод Темиров ва Ҳожиакбар Алижонов захирага олинди. Улар ўрнига Боян Матич ҳамда Шаҳзод Азмиддинов ўйинга қўшилди.
-
84'
Иброҳим Томивага сариқ карточка кўрсатилди.
-
82'
Миржаҳон Мираҳмадов ўз ўрнини Шаҳбоз Эркиновга бўшатиб берди.
-
81'
Эркинова ва Ҳамдамов ўрнига Турғунбоев ҳамда Холматов ўйинга қўшилди.
-
78'
Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми Анзурнинг ноаниқ паси туфайли муваффақиятсиз якунланди.
-
76'
Аброр Исмоиловга сариқ карточка кўрсатилди.
-
74'
Сардор Собирхўжаев ўз ўрнини Аброр Исмоиловга бўшатиб берди.
-
73'
Ҳожимат Эркиновнинг жарима майдони ичидан берган кучли зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.
-
72'
Питер Хюистра шогирдлари ҳимояда зич ўйнаб, қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўрмоқда.
-
70'
"Бунёдкор" тўп назорати бўйича катта устунлик намойиш этмоқда. "Пахтакор"нинг сондаги камчилиги сезиляпти.
-
68'
Сайфиевга нисбатан қоида бузган Эргашев огоҳлантирилди.
-
67'
Шухрат Мақсудов шогирдлари марказда тўпни назорат қилмоқда.
-
66'
Стандартдан берилган зарба анча ноаниқ кетди. Муаллиф Давронжон Эргашев.
-
64'
Жарима майдони яқинида Тўхтасинов йиқитилди. "Бунёдкор"да стандарт вазият.
-
61'
Курашлар майдон марказида кечмоқда.
-
59'
Достон Ҳамдамов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
-
58'
Ўйин темпи бироз пасайди.
-
56'
Эргашев ҳамда Томива ўрнига Қаҳрамонов ва Абдураҳмонов ўйинга қўшилди.
-
54'
Анзур Исмоиловнинг олис масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.
-
53'
Достон Ҳамдамовнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.
-
51'
Алижоновнинг қанотдан оширган тўпини Каримов эгаллаб олди.
-
50'
"Шерлар" позицион ҳужумлар эвазига ҳужум уюштирмоқда.
-
48'
Иккинчи 45 дақиқаликда Мақсудов шогирдлари тўпни назорат қилмоқда. Биринчиси каби.
-
46'
Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди.
-
45+3'
Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:1.
-
45+1'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
-
45+1'
"Бунёдкор" жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. Тўп ёнида Лутфулла Тўраев.
-
44'
"Бунёдкор" сафида ўзгариш. Улуғбек Абдуллаев ўрнига Фарҳод Мираҳмадов майдонга тушди.
-
41'
Учрашувда ҳисоб тенглашди. Ҳожимат Эркинов бурчак зарбасидан сўнг оёқ билан зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.
-
39'
"Пахтакор"дан яна бир ҳаввли ҳужум. Қанотдан узатилган тўп дарвоза томон кетаётганди. Аммо дарвозабон тўпни қайтарди. "Шерлар" фойдасига бурчак зарбаси.
-
37'
"Бунёдкор" навбатдаги ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.
-
34'
"Пахтакор" узоқ масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди.
-
33'
Ҳакам ВАРга юзланди, бироқ пенальти белгиланмади. Ўйин давом этади.
-
31'
"Бунёдкор" футболчисининг қўлига жарима майдони ичида тўп тегди, бироқ ҳакам пенальти бермади.
-
29'
ГОООООООЛ! Ўйинда ҳисоб очилди" "Қалдирғочлар" футболчиси Хуршид Ғиёсов гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
-
27'
Темировнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
-
26'
Ҳожимат Эркинов бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвозабонни алдаб ўтди, бироқ вазият қўлдан чиқди.
-
24'
"Пахтакор" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
22'
Ҳакамга эътироз билдирган Ҳамробеков огоҳлантирилди.
-
21'
ҚИЗИЛ! ВАРни кўрган ҳакам Драганни майдондан четлатди!
-
19'
Черан марказда Абдуллаевга нисбатан қоида бузди. Абдуллага тиббий ёрдам керак.
-
17'
Фаррух Сайфиевнинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон эгаллаб олди.
-
16'
"Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужуми Мираҳмадовнинг ноаниқ паси туфайли эрта якунланди.
-
15'
Нурилло Тўхтасиновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
-
14'
Ҳамдамов билан комбинация уюштирган Собирхўжаевнинг зарбасини Каримов қайтарди.
-
13'
Ҳамдамовнинг зарбасидан сўнг тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
-
11'
Жарима майдонига оширилган тўпни Каримов ушлаб олди.
-
10'
"Қалдирғочлар"нинг тезкор қарши ҳужуми ноаниқ пас туфайли якунига етмай қолди.
-
8'
Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган Шукуруллаев пенальти белгиламади. Ўрнига "Пахтакор" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
-
6'
Эркиновнинг узатмасидан сўнг тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди. Ҳакам ВАРни тингламоқда.
-
5'
Мираҳмадовнинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
-
3'
Меҳмонлар илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
-
1'
Учрашув бошланди!
-
0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Дерби бир неча дақиқалар ичида старт олади!