- Ўзбекистон кубоги
- Финал
Пахтакор
- Одилжон Ҳамробеков 28'
04/12/2021 16:00
Насаф
- Баҳром Абдураҳимов 38'
- Ғолиб Ғайбуллаев 75'
-
90+5'
Ўйин якунига етди. Унда Қаршининг "Насаф" клуби 2:1 ҳисобида "Пахтакор"дан устун келди.
-
90+4'
"Насаф" дарвозабони тўпни ўйинга киритиб беришга шошилмаяпти.
-
90+3'
"Пахтакор" олдинга ўтаётган бир пайтда Саитов ҳужумни қайтарди.
-
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
-
89'
Шерзод Темиров ўрнига Диёр Ҳолматов майдонга тушди.
-
85'
Ўйин якуни арафасида "Пахтакор" ҳужумларни кўпайтирмоқда.
-
82'
Ҳавфлиииии зарбаааа! "Насаф" бир киши кам бўлиб қолган бўлса-да, олдинга ўтишда давом этмоқда.
-
80'
"Насаф" майдон марказида жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди.
-
77'
"Насаф"дан яна бир ҳужум, бироқ ҳаводан етказиб берилган тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.
-
75'
ГООООООООООООЛ! Бурчакдан узатиб берилган тўпни Ғолиб Ғайбуллаев дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
-
74'
Нуруллоев қанотдан ёриб кираётган бир пайтда бурчак тўпи ишлаб олди.
-
71'
"Пахтакор" навбатдаги ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.
-
68'
"Насаф"да ажойиб имконият вужудга келди. Суҳроб Нуруллоев яхши имкониятдан фойдалана олмади.
-
67'
Саитов жароҳат олиб, майдонда ётибди.
-
65'
Алижоновнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
-
63'
Одил Ҳамробековнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
-
61'
Ҳозиргина майдонга тушган Акрамов сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
-
60'
Раҳматов Турдиалиев ўрнига майдонга тушди.
-
58'
Ҳимоячининг хатосидан сўнг "Насаф" футболчисида ажойиб имконият вужудга келди, бироқ Норчаевнинг зарбсига бироз аниқлик етишмади.
-
57'
Темировнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
-
54'
Элдор Суюнов хатога йўл қўйигина бир баҳия қолди.
-
54'
"Пахтакор"нинг яна бир ҳужуми қайтарилди. "Шерлар" фойдасига бурчак тўпи.
-
51'
Темиров қайчи усулида зарба йўлламоқчи эди, аммо ўхшамади.
-
50'
"Насаф"нинг ҳужуми ҳимоячилар томонидан ортиқча қийинчиликсиз қайтарилди.
-
49'
"Пахтакор" иккинчи бўлимни катта устунлик билан бошлади.
-
47'
Ҳамдамов ҳужумда ўйин қоидасини бузди.
-
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди!
-
45+4'
Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:1.
-
45+3'
Достонбек Ҳамдамов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
-
45+1'
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
-
45'
Хамроев Норчаевга нисбатан ишлатган фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.
-
43'
Майдон марказида "Насаф" футболчиси юзини ушлаб ютидби.
-
41'
Бир киши кам бўлиб қолган "Насаф" тинимсиз ҳужумлар уюштирмоқда.
-
39'
ГОООООЛ! "Насаф" ҳисобни тенглаштирди. Бахром Абдурахимов қанотдан кириб борди ва давозабоннинг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб, ҳисобни тенглаштирди.
-
37'
Баҳром Абдураҳимовнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қолди.
-
34'
Кутилмаган вазият! Ҳакам ВАРга юзланганидан сўнг Ойбек Бозоровга қизил карточка кўрсатди.
-
33'
Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.
-
31'
Ойбек Бозоровга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
29'
ГОООООООООЛ! Сайфиевнинг қанотдан берган узатмасидан сўнг Одилбек Ҳамробеков тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
-
26'
"Пахтакор"да жуда яхши имконият вужудга келди. Аббосбек Файзуллаевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қолди.
-
25'
Азмиддинов Турдиалиевга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди.
-
23'
Майдонда тўп учун жиддий кураш бўлмоқда.
-
22'
Ғайбуллаевдан жуда ҳавфли зарба. Бироқ бироз ноаниқ.
-
20'
"Пахтакор" ҳимоядан чиқиб кетишда қийинчиликка дуч келмоқда.
-
18'
Норчаев қарши ҳужумга ўтаётган бир пайтда тўпни йўқотди. Унга нисбатан ўйин қоидаси бузилгандек туюлди, бироқ ҳакам хуштак чалмади.
-
17'
Эркинов қарши ҳужумга ўтаётган бир пайтда Мозговой уни қўполлик эвазига тўхтатди.
-
14'
Ғолиб Ғайбуллаевнин зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
-
13'
Анзур Исмоилов Нуруллоевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. "Насаф" яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
-
12'
Баҳром Абдураҳимовга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди.
-
10'
Одил Ҳамробековнинг зарбаси аутга равона бўлди.
-
9'
Алижонов жарима майдони ичида турган Собирхўжевни тўп билан таъминлади. Бироқ Сардор тўпни олдириб қўйди.
-
7'
"Пахтакор" майдон марказида тўпни эгаллаб турибди.
-
5'
Бозоров ўз қанотидан олдинга ўтаётган бир пайтда тўпни олдириб қўйди.
-
3'
Эркинов чиқиз ёнида ажойиб финт ишлатиб, тўпни жамоаси фойдасига майдонда сақлаб қолди.
-
1'
Норчаев ҳужумда ўйин қоидасини бузди.
-
0'
Учрашувга старт берилди.
-
0'
Жамоалар майдонга тушиб келди. Мадҳиялар янграмоқда
-
0'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлимлари. Ўзбекистон кубоги финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви бошланиш арафасида. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни томоша қилинг.