- Суперлига
- 2-тур
Сўғдиёна
- Шоҳруз Норхонов 66'
11/03/2022 18:30
Динамо
-
90+4'
Учрашув якунига етди. Мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
-
90+2'
Самарқандликлар аъзоси Дониёр Абдуманнопов огоҳлантирилди.
-
90'
Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
86'
Мезбонлар таркибида Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Жасур Хасанов, Аюбхон Нўмонов ўрнига эса Артём Филипосян ўйинга қўшилди.
-
83'
"Сўғдиёна" тартибли ҳимояланмоқда.
-
81'
"Учар шерлар" тўп назоратига эгалик қилмоқда.
-
77'
"Бўрилар" сафида ўзгариш. Гол муаллифи Шохруз Норхонов Бобур Фарходов билан алмаштирилди.
-
75'
Меҳмонлар ҳужумларига аниқлик ва кескинлик етишмаяпти.
-
72'
Мезбонлар вакили Нўмонов жиддий жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
68'
"Динамо" таркибида ўзгариш. Александар Глишич ўрнига Саҳоб Рашидов баҳсга қўшилди.
-
66'
Лука Чермелнинг жарима зарбасидан узатиб берган тўпини Шохруз Норхонов бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
-
66'
ГОООООООЛ! "Сўғдиёна" ҳисобни очди.
-
62'
"Динамо" футболчисига жиддий фол ишлатгани учун Сардор Қулматовга сариқ карточка кўрсатилди.
-
60'
Нўмоновдан ажойиб зарба. Прекович жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
-
59'
Мезбонлар сафида Марат Бикмаев ўз ўрнини Дониёр Абдуманноповга бўшатиб берди.
-
58'
Марказда Чермелга нисбатан қўполлик ишлатилди.
-
55'
"Динамо" кетма-кет юзага келган қулай имкониятлардан гол ура олмади.
-
53'
Ўйин майдон эгаларининг устунлиги остида давом этмоқда.
-
51'
Жўрабековнинг яна бир стандартдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
-
50'
Мезбонлар жарима зарбаси тепмоқда.
-
46'
"Сўғдиёна" таркибида ўзгариш. Элёр Орифов ўрнига Лука Чермел майдонга туширилди.
-
45'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
-
45+1'
Биринчи тайм ниҳоясига етди. Ҳисоб 0:0.
-
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
45'
Шахбоз Жўрабековнинг стандартдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
-
43'
"Динамо" узун паслар билан ҳужум ташкиллаштирмоқчи бўлди. Аммо вазият меҳмонлар учун наф келтирмади.
-
40'
Жўрабековнинг зарбасига рақиб ҳимоячилари тўсқинлик қилди.
-
37'
Майдон эгалари футболчиси Норхонов акробатик тарзда зарба бермоқчи бўлди. Бироқ унинг зарбаси ўзи ўйлагандек якунланмади.
-
35'
Вазият Улуғбек Бақоев шогирдлари учун самарасиз якунланди.
-
34'
Жиззахликлар жарима зарбасига эга бўлди.
-
31'
"Сўғдиёна" рақиб майдонида кучли прессинг уюштирмоқда.
-
29'
Меҳмонлар стандартдан қулай имкониятга эга бўлди. Аммо Митрович ўз ўрнида.
-
26'
Майдон марказида тўп учун жиддий кураш кечди. Аммо якунда вазият "Динамо" фойдасига ҳал бўлди.
-
24'
Самарқанд клуби ўйинчиси Абдужамол Исроилов хакам томонидан огоҳлантирилди.
-
22'
Мезбонлар вакили Шахбоз Жўрабековнинг кучли зарбасидан сўнг дарвозабон Милойе Прекович супер сейв ижро этди.
-
19'
"Бўрилар" ҳимоячиси Сардор Қулматов майдон марказидан рақиб дарвозасини нишонга олди. Лекин зарба ўта ноаниқ кўриниш олди.
-
16'
Предраг Роган шогирдлари кескин ҳужум юзага келтирди. Бироқ тўп рақиб футболчиларига тегиб, майдондан чиқиб кетди.
-
14'
"Сўғдиёна" аъзоси Аюбхон Нўмоновга сариқ карточка кўрсатилди.
-
13'
"Динамо" бирин-кетин хавфли вазиятлар яратмоқда.
-
10'
Меҳмонлар бурчакдан узатилган пасдан сўнг хавфли зарба берди. Бироқ бу зарба ноаниқ кетди.
-
8'
Майдон эгалари ҳужумчиси Норхоновнинг бош билан йўллаган зарбасини самарқандликлар посбони бартарф этди.
-
6'
Меҳмонлар вакилининг олисдан берган зарбасидан сўнг тўп Милан Митровичнинг қўлига бориб тушди.
-
4'
"Динамо" дастлабки дақиқаларда тўп назоратига эгалик қилмоқда.
-
2'
Ўйин шиддатли ёмғир остида давом этмоқда.
-
0'
Учрашувга старт берилди.
-
0'
Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келмоқда.
-
0'
Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви старт олмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.