• Суперлига
  • 8-тур

Нефтчи

0 : 0

10/05/2022 19:00

Олимпик

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Дарвозалар дахлсизлигича қолди.

  • 90+4'

    Сўнгги сониялар Мўминжонов шогирдларининг устунлиги остида ўтмоқда.

  • 90+3'

    Ҳакам Бегимов қизил олган вазиятни видеотакрор орқали кўрди, аммо фикр ўзгармади.

  • 90+2'

    Иккинчи сариқ карточка олган Бегимов майдондан четлатилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Шаҳзод Убайдуллаев ўз ўрнини Ойбек Қиличевга бўшатиб берди.

  • 88'

    Қандай хато?! Исмоилов бирга-бир вазиятда тўпни тўхтата олмади. Ўта қулай вазият кўкка совурилди.

  • 86'

    Аброр Исмоиловнинг уриниши ноаниқ кетди.

  • 84'

    Бегимовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 82'

    Алишер Одилов воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 80'

    Жарима майдони ичида дарвозабонга нисбатан қоида бузган Ешич огоҳлантирилди.

  • 79'

    Унинг ўрни дарҳол тўлдирилди: Ғуломов ўрнига Суннатилла Абдуллажонов ўйинни давом эттиради.

  • 78'

    Аббос Ғуломов шифокорлар ёрдами билан майдонни тарк этди.

  • 76'

    "Нефтчи"да стандарт вазият юзага келганди, аммо жарима майдонига оширилган тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 74'

    Сўнгги дақиқаларни Кападзе шогирдлари нисбатан фаолроқ ўтказмоқда.

  • 72'

    Даврон Анваровга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 71'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Убайдуллаев зарба бера олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 69'

    Меҳмонлар навбатдаги ўзгаришни амалга оширди. Даврон Анваров ҳамда Абубакрризо Турдиалиев ўрнига Фаррухбек Мухторов ва Мухаммадазиз Ибрахимов ўйинга қўшилди.

  • 67'

    Қарши ҳужумга ўтиб кетаётган рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатган Одилов огоҳлантирилди.

  • 65'

    Аброр Исмоилов қулай имкониятни қўлдан чиқарди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 63'

    Томонлар бироз эҳтиёткор футбол намойиш этмоқда.

  • 61'

    Жарима майдони марказига оширилган тўпни Тўраев муштлари билан уриб юборди.

  • 59'

    Шериги майдонни тарк этишидан олдин захирадан майдонга тушган Суннатиллоҳ огоҳлантирилди.

  • 58'

    Кутилганидек, Мирсаидов ўз ўрнини Ҳамиджоновга бўшатиб берди.

  • 56'

    Саидазамат Мирсаидовга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 54'

    Одилов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо Тўраев чаққонроқ чиқди.

  • 52'

    Исмоиловнинг жарима майдони ичига оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 50'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда футболчилар тўқнашиб кетди. "Нефтчи" аъзоси майдонда ётибди.

  • 48'

    Убайдуллаевнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида меҳмонларда ўзгариш: Одилов Абдуманнонов ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Ўйиннинг биринчи таймига 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    "Нефтчи" бир дақиқада икки ҳужум уюштирди. Аммо ҳар иккиси ноаниқ пас туфайли барбод бўлди.

  • 42'

    Шахзод Убайдуллаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 40'

    "Олимпик"нинг узоқ давом этган ҳужуми Ҳамралиевнинг ноаниқ узатмасидан сўнг омадсизлик билан якунланди.

  • 38'

    Убайдуллаев бу сафар зарба йўллади. Ноаниқ.

  • 36'

    Шаҳзод Убайдуллаевнинг фаоллиги туфайли фарғоналиклар бурчак тўпига эга чиқди.

  • 35'

    Баҳс майдон марказига кўчди. Курашлар марказда кузатилмоқда.

  • 32'

    Александр Ешичнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишга муваффақ бўлди.

  • 30'

    Айни дақиқаларга келиб, фарғоналиклар бироз фаолликни оширди.

  • 28'

    Футболчилар ўзаро тортишиб кетди. Вазиятга ҳакамлар аралашди.

  • 27'

    Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Жўрақўзиев уни йўқотди.

  • 25'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этяпти.

  • 23'

    Яқин масофадан берилган зарбани меҳмонлар посбони ушлаб олди.

  • 20'

    Исмоилов фаоллиги билан шериклари орасида бироз ажралиб турибди.

  • 18'

    Айни пайтга келиб, пойтахтликлар кичик устунлик қилмоқда.

  • 16'

    Майдон марказида қоида бузилди. Ўйин ўртача темпда давом этмоқда.

  • 15'

    Кападзе шогирдлари ҳамон тўпни назорат қиляпти.

  • 13'

    Бу сафар Жўрақўзиев тўпни дарвозабон устидан ошириб дарвозага йўллади. Ноаниқ.

  • 11'

    Жияновнинг олис масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 9'

    "Нефтчи"нинг ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

  • 7'

    Жарима майдони ичида Ешич йиқилиб тушди. Рисқуллаев пенальти йўқлигини таъкидлади.

  • 6'

    Бир рақибидан ўтиб, жарима майдонига пас берган Мирсаидов ижрода хатога йўл қўйди.

  • 4'

    Тошкентликлар тўпни назорат қилмоқда.

  • 2'

    Тўп жарима майдони ичида мезбонлар ҳимоячисининг қўлига теккандек кўринди. Аммо ҳакамлар бошқа фикрда эди...

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!