• Суперлига
  • 8-тур

Динамо

0 : 1

11/05/2022 19:00

Навбаҳор

  • Рустамжон Ашурматов 90+4'
  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Навбаҳор" қийин кечган ўйинда ғалабани илиб кетди.

  • 90+4'

    ГООООООООЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жарима майдонига оширилган тўпни Ашурматов дарвозага аниқ йўллади!

  • 90+2'

    Жасур Умаров ўрнига Жасур Жумаев майдонга тушди.

  • 90+1'

    Музаффаровнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди.

  • 90'

    ЮСУПОВ! Ўткир Фахриддин Алимовнинг кучли ва аниқ зарбасини қайтарди.

  • 89'

    Захирадан ўйинга қўшилган Тўлқин Эргашевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 87'

    Сўнгги дақиқаларни наманганликлар устунлик билан ўтказмоқда, аммо голдан дарак йўқ.

  • 85'

    Йован Жокичнинг узоқ масофадан берган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 83'

     Азимжон Аҳмедов ва Зоран Марушич ўрнига Эҳсони Паншанбе ва Иброҳим Ғанихонов ўйинга қўшилди.

  • 82'

    Евгений Чумак ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Марушич зарарсизлантирилди.

  • 81'

    Темурбек Исмоилов ўрнига Фахриддин Алимов, Саҳоб Рашидов ўрнига Шокир Йўлдошев майдонга тушди.

  • 79'

    Боян Цигер рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 77'

    Азим Аҳмедов огоҳлантирилди.

  • 75'

    Реферининг қароридан норози мухлислар негадир Самвел Бабаян шаънига "салом йўлламоқда".

  • 74'

    Ҳакамнинг қарорига эътироз билдирган Предраг Роган сариқ карточка билан жазоланди.

  • 72'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Марушич яна бир бор ноаниқ зарба йўллади.

  • 71'

    Иброҳим Йўлдошев огоҳлантирилди.

  • 69'

    Иккинчи тайм анча қизғин курашларга бой ўтмоқда.

  • 67'

    Григалашвили ўз ўрнини Кенжабоевга бўшатиб берди.

  • 65'

    Марушичнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. У ажойиб имкониятга эга бўлганди.

  • 62'

    Раҳматовнинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини Юсупов қайтарди.

  • 61'

    Цигер Рашидовни устаомонлик билан тўхтатди.

  • 59'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. Роган шогирдлари ҳам фаоллашди.

  • 57'

    Саҳоб Рашидовнинг зарбасини Юсупов қайтарди, Ойбек Нурматовнинг такрорий уринишига аниқлик етишмади. 

  • 57'

    Бабаян шогирдлари тўпни марказда назорат қиляпти.

  • 55'

    Жарима майдонига оширилган тўп ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.

  • 54'

    Мезбонларда кам сонли ҳужумлардан бири бурчак зарбаси билан якунланди.

  • 52'

    Бу сафар Болтабоевнинг уриниши бартараф этилди. 

  • 51'

    Искандеровнинг зарбаси аниқ ва хавфли чиқди. Прекович ўз ўрнида!

  • 49'

    Элгужанинг акробатик усулда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 48'

    "Лочинлар" жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Навбат бизники!

  • 45+1'

    Дастлабки 45 дақиқаликда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

  • 43'

    Бўлим сўнгига келиб Роган шогирдлари фаолликни оширди. Охирги дақиқаларда киритилган гол танаффусга яхши кайфиятда чиқиб кетишни таъминлайди.

  • 41'

    Самарқанддаги стадионга йиғилган маҳаллий мухлислар "Динамо"ни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турибди.

  • 39'

    Энди Григалашвили зарба йўллади. Бу сафар ҳам тўп манзилга аниқ бормади.

  • 37'

    Искандеров жарима майдони ташқарисидан дарвозани нишонга олди, ноаниқ.

  • 34'

    Жамшид Искандеровга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 32'

    Майдон эгалари рақиб жарима майдончаси яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 31'

    Григалашвилининг зарбасидан сўнг тўп рекошет натижасида йўналишини ўзгартирди. Прекович ўз ўрнида!

  • 28'

    Ўйинда темп бироз пасайди. Ҳамон "лочинлар" тўпни назорат қилиш билан вақт ўтказмоқда.

  • 25'

    Аҳмедов йиқилиб ётган рақибига бутсанинг таг қисми билан зарба бериб юборди. Бироқ хавфли жойи йўқ.

  • 23'

    Ўйин деярли тенг курашлар остида давом этмоқда. Ортда қолган вақт давомида наманганликларнинг кичик устунлиги кузатилди.

  • 21'

    Азим Аҳмедовнинг олис масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 20'

    Бу сафар Исмоиловнинг уриниши муваффақиятсиз чиқди.

  • 18'

    Рашидовнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 17'

    Иккинчи қаватдаги тўпни ушлаб олган Прекович ноқулай тарзда ерга йиқилди. Аммо у билан барчаси жойида.

  • 15'

    Ҳошимовни йиқитган Ойбек Нурматов огоҳлантирилди.

  • 14'

    Роган шогирдлари тўпни шунчаки олдинга тепиб юбориш билан чекланмоқда.

  • 12'

    Меҳмонлар ўта қулай имкониятни кўкка совурди. Жарима майдонига оширилган тўпни Марушич бўш қолган дарвозага кирита олмади.

  • 10'

    "Навбаҳор" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 9'

    "Динамо" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 8'

    Тўп назорати Бабаян шогирдларида бўлиб турибди.

  • 6'

    Наманганликлар аста-секинлик билан ташаббусни қўлга олиш ҳаракатини қилмоқда.

  • 4'

    Рашидовнинг зарбаси манзилга етиб бормади.

  • 2'

    Баҳснинг илк сонияларидан мезбонлар фаоллик кўрсатмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!ё