- Суперлига
- 5-тур
Насаф
- Хусайн Норчаев 28'
- Иван Соловьев 50'
04/07/2022 20:00
Сурхон
-
90+7'
Учрашув якунланди. "Насаф" - "Сурхон" - 2:0.
-
90+2'
Бахтиёр Қосимов сариқ карточка олди.
-
90'
Иккинчи таймга 7 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
84'
Сурпхонликлар сафида ўзгаришлар амалга оширилди. Серхио Родригез ва Жаҳонгир Аҳмадов ўрнига Зоир Жўрабоев ҳамда Абдуғофур Ҳайдаров баҳсни давом эттиради.
-
83'
Рўзиқул Бердиев Шароф Муҳитдиновни майдондан олиб, унинг ўрнига Баҳром Абдураҳимовни майдонга туширди.
-
80 '
"Насаф" майдонда ўйинни назорат қилиб турибди.
-
76'
Меҳмонлар сафида ўзгариш. Улуғбек Абдуллаев ўз ўрнини Шарофиддин Собировга бўшатиб берди.
-
75'
Серхио Родригез огоҳлантирилди.
-
73'
Жаҳонгир Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатилди.
-
72'
Иван Соловёв ўрнига Суҳроб Нуруллоев майдонга тушди.
-
68'
"Сурхон" бурчак зарбасига эга бўлди.
-
66'
Ўйин темпи бироз пасайди.
-
62'
Ҳакам узоқ иккиланишлардан сўнг пенальти йўқлигини кўрсатди. Учрашув давом этади.
-
59'
Ҳакам ВАРга мурожаат этмоқда. "Насаф" фойдасига яна бир пенальти белгиланиши мумкин.
-
56'
Икки жамоа футболчилари бир-бири билан келиша олмай қолди. Ҳакам уларни тартибга чақирди.
-
52'
"Аждарлар" голдан сўнг ишончли ҳаракат қиляпти.
-
49'
ГОООООООЛ! "Насаф" иккинси голни урмоқда. Гол муаллифи Иван Соловёв!
-
46'
Иккинчи тайм бошланди.
-
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб - 1:0 "Насаф" фойдасига.
-
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
44'
Ҳусаин Норчаев қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
-
42'
Ойбек Бозоровнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
-
40'
Сурхонликлар қарши ҳужумдан хавфли ҳужум амалга оширди. Аммо якуний зарбани Акмал Мозговой бартараф этди.
-
38'
Майдон марказида тўп учун жиддий кураш кечмоқда.
-
35'
Норчаев узоқ масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
-
33'
Меҳмонлар голдан сўнг аста-секин ҳужумлар сонини кўпайтирмоқда.
-
29'
ГОООООООООЛ! Ҳусаин Норчаев пенальтини аниқ амалга оширди - 1:0.
-
27'
"Учар тулпорлар" мураббий ёрдамчисига қизил карточка кўрсатилди.
-
25'
ПЕНАЛЬТИ! "Сурхон" дарвозаси томон ҳакам пенальти белгилади. Меҳмонлар вакили Бахтиёр Қосимов тўпни қўли билан ўйнаган.
-
24'
Мергановдан яна бир сейв.
-
20'
"Насаф" гол уриш учун турли йўллар изламоқда. Бироқ меҳмонлар ҳам ҳимояда муносиб ўйнамоқда.
-
17'
Ҳозирча ўйин бироз сокин руҳда давом этмоқда.
-
14'
Мергановдан яна бир супер сейв. У Бозоровнинг ажойиб зарбасини қўллари билан қайтариб юборди.
-
12'
Норчаев дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо унинг зарбаси "Сурхон" посбони Даврон Мерганов томонидан бартараф этилди.
-
11'
Шарофнинг зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди.
-
10'
"Аждарлар" жарима зарбаси тепади. Тўп олдида Шароф Муҳитдинов.
-
7'
"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев шогирдларини хотиржам бўлишга чақирмоқда.
-
5'
Мезбонлар майдонда устунлик қилишга уринмоқда.
-
3'
Жамоалар дастлабки дақиқаларда бир неча хатоларга йўл қўймоқда.
-
1'
Мезбон "Насаф" жамоаси қора, меҳмон "Сурхон" клуби сариқ рангли либосда ҳаракат қилмоқда.
-
1'
Учрашувга старт берилди.
-
*'
Жамоалар майдонга чиқиб келди. Бироздан сўнг ўйинга старт берилади.