• Ўзбекистон кубоги
  • 1/8 финал

Олимпик

0 : 1

23/08/2022 19:00

Навбаҳор

  • 90+6'

    Ўйин якунига етди. "Навбаҳор" қийинчилик билан "Олимпик"ни мағлуб этди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. "Олимпиячилар" нимчорак финалда мусобақа билан хайрлашди. 

  • 90+5'

    Боян Цигерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 90+3'

    "Олимпик" катта куч билан олдинга ўтмоқда. 

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    "Навбаҳор" таркибида навбатдаги ўзгариш. Жамшид Искандеров ўрнига Жасур Яхшибоев баҳсни тугатиб қўяди. 

  • 88'

    Ўткир Юсупов ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

  • 85'

    "Олимпик"да ўзгариш. Русланбек Жиянов ва Достонбек Турсунов ўрнига Муҳаммадали Ғиёсов ҳамда Шаҳзодбек Раҳматуллаев майдонга тушди.

  • 83'

    Кападзе шогирдлари тажрибали рақибларини қамал қилмоқда. Жамоа бирин-кетин ўта хавфли вазиятлар яратмоқда. 

  • 79'

    Меҳмонлар дарвозабони Ўткир Юсупов яна бир бор ўзини кўрсатди ва тўпни эгаллаб олди. 

  • 76'

    "Олимпиячилар" шошилмоқда. Ўйин тугашига кам вақт қолди.

  • 73'

    Бабаян ўзгариш амалга оширди. Асадбек Собиржонов ўз ўрнини Азим Аҳмедовга бўшатиб берди. 

  • 70'

    "Лочинлар" аъзоси Даврон Ҳошимов сариқ карточка ишлаб олди.

  • 66'

    Иброҳимовдан хавфли зарба, меҳмонлар посбони Ўткир Юсупов тўпни эгаллаб олди. 

  • 63'

    "Олимпик" сафида ўзгариш. Холдорхонов ва Мухторов ўрнига Мамасиддиқов ва Одилов майдонга туширилди. 

  • 61'

    Меҳмонлар ҳамон тартибли ҳимояланмоқда ва рақибга хавфли вазият яратиш учун имкон бермаяпти.

  • 58'

    Наманганликлар сафида ўзгариш. Дониёр Абдуманнопов ДИёр Туропов ўрнини эгаллади.

  • 54'

    Кападзе шогирдлари тўпни ўзида назорат қилиб турибди. 

  • 51'

    "Олимпиячилар" иккинчи бўлим стартини фаол бошлади.

  • 48'

    "Навбаҳор"нинг хавфли ҳужуми майдон эгалари томонидан қайтариб қолинди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:1 - "Навбаҳор" олдинда бормоқда. 

  • 45+1'

    Майдонда футболчилар бир-бири билан тортишиб кетди. 

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 41'

    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Жамоалар тўп назоратига кўпроқ эътибор қаратмоқда. 

  • 38'

    Тимур Кападзе шогирдлари рақиб мудофаасини ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ Самвел Бабаян жамоаси тартибли ўйини эвазига бунга йўл қўймаяпти.

  • 35'

    Мезбонлар вакили Фаррух Мухторовнинг жарима зарбасидан узатиб берган пасига зарба берадиган футболчи топилмади. 

  • 32'

    "Навбаҳор" футболчиси Асадбек Собиржоновга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 30'

    "Олимпик" ҳужумчисининг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 26'

    Майдон марказида тўп учун кураш кечмоқда.

  • 23'

    "Навбаҳор" голдан руҳланган ҳолда яна ҳужумга ўтмоқда.

  • 20'

    Искандеровнинг қанотдан узатган пасини Болтабоев дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди. Жамшидларнинг самарали ҳаракати эвазига "лочинлар" ҳисобда олдинга чиқиб олди.

  • 20'

    ГООООООООЛ! "Навбаҳор" учрашувда ҳисобни очди. Гол муаллифи - Жамшид Болтабоев!

  • 17'

    Майдон марказида Искандеровга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 15'

    Муҳаммадазиз Иброҳимовнинг жарима зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 12'

    "Олимпик" гол уришга ҳаракат қилиб кўрмоқда. Аммо меҳмонлар ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда.

  • 8'

    Икки жамоа ҳам кескин вазият юзага келтиришга шошилмаяпти. Томонлар бир-бирини ўрганиб чиқмоқда. 

  • 5'

    Майдон эгалари ҳозирча майдонда устунлигини намойиш этмоқда. 

  • 3'

    "Олимпиячилар"нинг илк ҳужуми наманганлик ҳимоячилар томонидан бартараф этилди. 

  • 1'

    Учрашув бошланди. "Олимпик" футболчилари оқ рангли либосларда, "Навбаҳор" ўйинчилари кўк рангли формаларда тўп тепади. 

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди. Учрашув старти учун барчаси тайёр.