• Суперлига
  • 25-тур

Металлург

0 : 1

07/11/2022 18:30

Навбаҳор

  • Зоран Марушич 60'
  • 90+5'

    Учрашув якунига етди. "Навбаҳор" кичик 1:0 ҳисобида "Металлург"ни мағлуб этди.

  • 90'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 86'

    Ўткир Юсупов "Навбаҳор"ни муқаррар голдан асраб қолди.

  • 83'

    "Лочинлар" сафида Марушич ўз ўрнини Козакка бўшатиб берди.

  • 82'

    "Металлург" бош мураббийи Луисма Эрнандес кескин эътироз билдиргани боис сариқ карточка ишлаб олди.

  • 79'

    Керим Паличнинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон Ўткир Юсупов қайтарди.

  • 77'

    Азим Аҳмедов ўта кескин қўполлиги учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 75'

    Асадбек Собиржонов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 72'

    Наманганликлар сафида Диёржон Туропов ўрнига Асадбек Жўрабоев майдонга тушди.

  • 69'

    Майдон эгалари кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда.

  • 66'

    Бош ҳакам Андреевга сариқ карточка кўрсатди.

  • 64'

    Александр Лобанов "Металлург" таркибида сўнгги ҳимоячи вазифасини бажаряпти.

  • 60'

    Қанотдан узатиб берилган тўпни Марушич боши билан Лобанов қўриқлаётган дарвозага йўллади. Посбон тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юборди - 0:1.

  • 60'

    ГООООООООООЛ! "Навбаҳор" учрашувда ҳисобни очди.

  • 58'

    Майдон марказида Искандеровга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 55'

    Эргаш Исмоиловнинг зарбасидан сўнг жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсупов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 53'

    Забиҳилло Ўринбоевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 53'

    "Навбаҳор" сафида ўзгариш. Даврон Ҳошимов ўз ўрнини Станислав Андреевга бўшатиб берди.

  • 51'

    "Металлург" футболчилари ҳужумга ўтмоқда. Бироқ уларнинг ҳужумига аниқлик ва креативлик етишмаяпти.

  • 48'

    Бекмуродов олисдан рақиб дарвозасини нишонга олди. Юсупов ўз ўрнида.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм тугади. Ҳозирча "Металлург" - "Навбаҳор" ўйинида ҳисоб очилмади.

  • 43'

    Бекободда ёмғир кучайиб бормоқда.

  • 40'

    Туроповдан хавфли ва кучли зарба. Аммо бироз ноаниқ.

  • 36'

    Тошпўлатовдан зарбаааа! Юсуповдан ажойиб сейв.

  • 35'

    Майдон эгалари тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 32'

    Энди устунлик мезбонлар томонига ўтди.

  • 30'

    Туропов ажойиб тарзда ташкил этилган ҳужумни ноаниқ зарбаси билан якунлаб берди.

  • 27'

    Ҳар бир қарич ер учун майдонда аёвсиз кураш кечяпти.

  • 25'

    "Маъданчилар" навбатдаги жарима зарбасига эга бўлганди. Аммо бу сафар ҳам вазият фойдасиз ниҳоясига етди.

  • 21'

    Футболчилар майдонда бамисоли "лой жанги"да иштирок этгандек тўп тепмоқда.

  • 19'

    Жарима зарбаси "Металлург" фойдасига. Бироқ вазият самарасиз якунланди.

  • 16'

    "Навбаҳор" майдонда ўз устунлигини намойиш этмоқда.

  • 14'

    Болтабоевнинг зарбаси кучсиз чиқди. 

  • 12'

    Жамшид Болтабоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 9'

    "Лочинлар" рақиб майдонида бирин-кетин хавфли ҳужумлар яратмоқда.

  • 5'

    Навбаҳорнинг ҳужуми, тўп жарима майдонига етказиб берилди. Лобанов тўпни эгаллаб олди.

  • 3'

    Наманганликлар тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди.