- Суперлига
- 5-тур
Андижон

08/04/2023 17:55
Нефтчи
- Диёржон Туропов 9'
- Нурилло Тўхтасинов 20'
-
90+6'
Шу тариқа бир киши кам бўлиб ўйнаган "Нефтчи" "Водий дербиси"да 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди
-
90+6'
Комиловнинг зарбасини Тўраев сейви билан қайтарди
-
90'
"Андижон" футболчиси Фарҳод Соҳибжонов 9 метр масофадан дарвозага аниқ зарба йўллай олмади
-
90'
Учрашувга нақд 6 дақиқа қўшиб берилди
-
89'
"Нефтчи" жамоаси шу кунгача "Истиқлол" стадионида "Андижон" жамоасини мағлубиятга учратмаган ва бугун ушбу қора анъана бузилишига жуда оз вақт қолмоқда!
-
83'
Тома Табатадзе жарохат олди унга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда
-
79'
"Андижон" сафида яна бир ўзгариш. Илҳом Абдуғаниев ўрнига Шерзод Эсанов тушди.
-
76'
Стадионда муҳит аъло даражада. Мухлислар авжида
-
73'
Фарҳод Соҳибжоновнинг қанотдан етказиб берган тўпига Арвеладзе зарба йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.
-
71'
"Андижон" сафида яна икки ўзгариш. Фарҳод Бекмуротов ва Ахтам Назаров ўрнига майдонга Леван Арчиве ва Абдурахмон Комилов тушди.
-
66'
"Нефтчи" таркибида ўзгариш: Улуғбек Хошимов ўрнига Фозил Мусаев майдонга чиқди
-
63'
Тўхтасиновга сариқ карточка кўрсатилди ва эса унинг учрашувдаги иккинчи сариқ карточкаси эди. Шу тариқа Нурилло майдондан четлатилди.
-
57'
Майдон марказида "Андижон" Туроповга қарши қўполик қилди, умуман олганда тўп учун кураш жуда қизғин кечмоқда
-
54'
Узатама майдон чизиғини кесиб ўтиб майдонга тушгани боис дарвозабон Тўраев эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади
-
53'
"Андижон" жамоаси бурчак тўпи тепади
-
50'
"Нефтчи" сафида мажбурий ўзгариш; Зоир Жўрабоев бошидан жарохат олди майдонни замбилда олиб чиқиб кетилди. Унинг ўрнига Андрей Мишенко майдонга туширилди
-
46'
Фарҳод Соҳибжонов Убайдуллаевга жуда қўпол ўйнади ва Аскер Нажафалиев томонидан сариқ карточка билан сийланди
-
*'
Иккинчи бўлим олдидан "Андижон" сафида ўзгариш: Сардор Азимов ўрнига майдонга Рубин Ҳебай тушди
-
*'
Иккинчи тайм бошланиш арафасида
-
47'
Биринчи тайм якунланди. "Нефтчи" ҳозирча иккита тўп фарқи билан олдинда бормоқда
-
45'
Ҳакам Нажафалиев Учрашувга икки дақиқа қўшиб берди
-
45'
Илҳом Абдуғаниевга туббий ёрдам кўрсатилмоқда
-
44'
Табатадзега сариқ карточка кўрсатилди
-
42'
Тома!!!!!. Фарҳод Бекмуротовнинг хатосидан сўнг Табатадзе тўпга эга чиқиб "Андижон" дарвозаси томон ҳавфли зарба йўллади
-
39'
"Нефтчи" тўпни назорат қилмоқда ва хужумга ўтишда шошгани йўқ
-
38'
Майдон марказида Мирзохид Ғофуров тўпни эгалаб олди ва янги хужум бошлади
-
37'
"Андижон" хужумга чиқишга харакат қилмоқда лекин узатмалар ноаниқ ва самарамиз якунланмоқда
-
36'
"Андижон" фан клуби жамоани қўллаб қувватламоқда
-
33'
"Нефтчи" Туроповнинг фаолиги эвазига жарима тўпи ишлади, бурчакка яқин жойдан жарима тепилади
-
30'
Бир неча бор "Андижон" меҳмонлар томон йўл қидириб кўришмоқда, лекин ушбу йўлларни ҳимоячилар хозирча бехато харакатлар билан ёпиб қўймоқда
-
29'
Шу ўринда "Нефтчи" Ўзбекистон Суперлигаси онлайн жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
-
27'
Андижонликлар кетма кет ўтказиб юборилган голларддан сўнг олдинга ўтишга харакат қилмоқда лекин жамоамиз химоячилари бехато харакатлар билан тўпни эгалаб олишмоқда
-
25'
Жаримадан етказиб берилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўпга Илҳом Абдуғаниев зарба йўллади аммо зарбани АкбарТўраев қайтарди
-
24'
Нурилло Тўхтасиновга сариқ карточка кўрсатилди. "Андижон"да қулай жарима зарбаси
-
20'
Нурилло Тўхтасинов шериги, Табатадзенинг ажойиб узатмасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди
-
18'
Бурчакка яқин жойдан "Андижон" жамоаси жарима тўпи тепади.
-
17'
"Нефтчи" майдон марказида тўпга эгалик қилмоқда
-
15'
Туроповга қарши рақиб футболчиси Фарход Бекмуродов қўпол ўйнади ва хакам томонидан огоҳлантирилди
-
12'
Мухсинжон Убайдуллаев сариқ карточка ишлаб олди
-
12'
Голдан сўнг ўйин тўлиқ "Нефтчи" жамоасининг назоратига ўтди
-
9'
ГООООООЛ. Диёр Туропов Мирзоҳид Ғофуровнинг узатмасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди
-
6'
"Андижон" аста секинлик билан хужумга ўта бошлади
-
5'
Хозирча жамоалар тўп билан майдон марказидан харакат қилишмоқда. Ҳужумга ўтишда эса сусткашликлар кузатилмоқда
-
4'
Илҳом Абдуғаниевнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди
-
2'
"Андижон" жамоаси учрашув бошидаёқ кўпчиилик билан олдинга ўтди
-
1'
Учрашув бошланди.
-
*'
Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда