- Суперлига
- 10-тур
Навбахор
- Жасур Яхшибоев 42'

14/05/2023 19:00
Сурхон
-
90+6'
Учрашув якунланди. Унда "Навбаҳор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
-
90+3'
Остон Ўруновнинг зарбасидан сўнг, тўпни меҳмонлар посбони қайтарди. Қайтган тўпни Шоҳруз Норхонов дарвозага йўллади. Лекин унинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
90+1'
Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасидан сўнг, тўпни меҳмонлар посбони Артём Потапов қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
90'
Учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун 5 дақиқа қўшиб берилди.
-
89'
Меҳмонлар таркибида навбатдаги ўзгариш. Нуриддин Ҳасанов ўрнига Муҳаммад Али Абдураҳмонов майдонга тушди.
-
86'
Темурхўжа Абдухолиқовнинг узоқ масофадан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
81'
Бугунги ўйинга 10200 нафар мухлис ташриф буюрди.
-
80'
Меҳмонлар таркибидаги навбатдаги ўзгаришлар юз берди. Бобиржон Аскаров ва Асилбек Жумаев ўрнига Азизбек Пирмухаммадов ҳамда Жаҳонгирбек Абдусаломовлар майдонга тушишди.
-
73'
Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасидан сўнг, тўпни меҳмонлар дарвозабони Артём Потапов ушлаб олди.
-
70'
Остон Ўруновнинг зарбасидан сўнг, тўп рақиб футболчиларидан бирига тегиб, майдонни тарк этди.
-
69'
Шоҳжаҳон Султонмуродов огоҳлантирилди.
-
67'
Асилбек Жумаевнинг зарбасидан сўнг, "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов тўпни қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
64'
"Навбаҳор"нинг рақиб майдони томонда тўпни ўзида ушлаб турибди
-
59'
Лука Чермель тўпни ажойиб тарзда рақиб жарима майдончаси ичига етказиб берди. Лекин сўнгги паллада Шоҳруз Норхонов тўпга ета олмади.
-
53'
"Навбаҳор" таркибида илк ўзгариш. Жасур Яхшибоев ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов майдонга тушди.
-
50'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Меҳмонлар тўпни кўпроқ ўз назоратлари остида ушлуб туришмоқда.
-
45'
"Сурхон" иккинчи бўлим олдидан ўзгариш қилди: Шамил Гасанов Тамирлан Жамалутдинов ўрнига майдонга туширилди
-
45'
Иккинчи таймга старт берилди
-
45+2'
Учрашувнинг 1-бўлими якунланди. Жасурнинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор" танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан йўл олди.
-
45'
Учрашувнинг 1-бўлимига тўхталишлар учун 2 дақиқа қўшиб берилди.
-
42'
Жасур Яхшибоев 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширган ҳолда, ҳисобни очди - 1:0.
-
40'
Меҳмонлар ўз жарима майдончалари ичида Шоҳруз Норхоновга нисбатан қўполлик ишлатишди. Натижада учрашув бош ҳаками Султонмурод Абдураҳмонов "Сурхон" дарвозасига пенальти белгилади.
-
38'
"Навбаҳор" футболчисининг зарбасидан сўнг, дарвозага кириб кетаётган тўпни Суннатулоҳ Хамиджонов қайтарди
-
38'
Шоҳруз Норхоновнинг зарбасидан сўнг, дарвозага кириб кетаётган тўпни меҳмонлар ҳимоячиси қайтарди.
-
33'
Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
31'
Учрашув давом эттирилди. Ҳаммаси жойида
-
30'
Асилбек Жумаев рақиб футболчиси томонидан йиқитилди. Бахтиёр Мирсагатов бошчилидаги шифокорлар бригадаси унга тиббий ёрдам беришмоқда
-
29'
Ўйин шиддатли тарзда кечмоқда. Термизликлар ҳимояни мустаҳкам ҳолда ушлашмоқда.
-
26'
Шоҳруз Норхоновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
-
20'
"Навбаҳор"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужумини ҳимоячилар осонлик билан қайтарди
-
14'
Майдон эгалари тўпни ўзида ушлаб турибди
-
13'
Жамшид Искандеровнинг бурчак зарбасидан сўнг, тўпни Иброҳим Йўлдошев боши билан дарвозага йўллашга ҳаракат қилди. Лекин унинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
12'
"Навбаҳор"нинг ҳужуми хавфли кўриниш олди. Лекин сўнгги паллада рақиб ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
7'
Нимелига нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбасини Достон Турсунов амалга оширди. Унинг зарбасидан сўнг тўп жарима майдончасидан ўтиб, мезбонлар дарвозабони қўлига тушди.
-
3'
Силванус Нимели бир-икки рақибни алдаб ўтди ва хавфли зарба берди. "Навбаҳор" посбони тўпни қайтарди, лекин Асилбек Жумаев биринчи бўлиб тўпга эгаллик қилди ва яна бир зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
-
2'
Бугунги баҳсни мезбонлар аъзолари оқ, "Сурхон" эса сариқ либосларда ўтказишмоқда.
-
1'
Учрашув бошланди. Ўйинни "Навбаҳор" аъзолари бошлаб беришди.
-
*'
Ҳар икки жамоа аъзолари бугунги учрашув ҳакамлари бошчилигида, ЎзПФЛ мадҳияси садолар остида майдонга чиқиб келишди.