- Суперлига
- 8-тур
Нефтчи
- Тома Табатадзе 52', 84'

02/07/2023 20:00
Насаф
- Азизбек Амонов 68'
-
90+7'
Ўйин тугади. "Нефтчи" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди - 2:1.
-
90+4'
Ғуломҳайдар Ғуломовнинг зарбасидан сўнг тўпни "Насаф" ҳимоячилари бир амаллаб қайтарди.
-
90'
Беллашувга 7 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
88'
Уххх. Диёр Туропов ўта қулай имкониятдан гол ура олмади. Шунингдек, ўйиндан ташқари ҳолат борлиги ҳам қайд этилди.
-
84'
ГОООООООООЛ! Тома Табатадзе жаримадан супер гол урди.
-
81'
Ҳошимов "Нефтчи" учун қулай нуқтадан жарима зарбаси ишлаб берди.
-
78'
Сидиқовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
74'
Мезбонлар гол ўтказиб юборгач, яна олдинга ўтмоқда.
-
71'
"Йўлбарслар" таркибида ўзгариш. Мирзохид Ғофуров ўрнига Аббос Ғуломом майдонга туширилди.
-
68'
ГОООООООООЛ! Захирадан майдонга тушган Азизбек Амонов тўпга биринчи тегишдаёқ гол уришга эришди.
-
67'
Бозоровнинг зарбасини Назаров бартараф этишга муваффақ бўлди.
-
64'
"Насаф" катта куч билан олдинга ўтмоқда.
-
62'
Насруллаев жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди.
-
55'
"Аждарлар" голдан сўнг ҳужумлар сонини оширмоқда.
-
52'
ГОООООООООООЛ! Тома Табатадзе пенальтидан унумли фойдаланди ва учрашувда ҳисобни очди.
-
51'
Пенальтииии! Шавкат Насибуллаев қаршиликлар дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгилади.
-
49'
"Насаф" футболчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаган бўлиши мумкин. "Нефтчи" фойдасига пенальти белгиланиши мумкин!
-
48'
Лутфулла Тўраев майдонда фаол ҳаракат қилмоқда.
-
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
-
45+3'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.
-
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
43'
Адҳамзоданинг зарбаси шеригига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Яна бир хавфли вазият кўкка совурилди.
-
40'
"Нефтчи" вакиллари ҳужумлар сонини ошириб бормоқда.
-
38'
Алиқуловга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
35'
Ҳусниддин Алиқулов сариқ карточка олди.
-
33'
Умар Адҳамзодага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унга нисбатан Умар Эшмуродов қўполлик ишлатди.
-
31'
Ойбек Бозоровнинг зарбасидан сўнг тўп фарғоналик футболчиларга тегиб, майдонга қайтди.
-
29'
Давроновнинг зарба беришига "Нефтчи" ҳимоячилари йўл қўйишмади.
-
26'
Ўйин давом этади.
-
25'
Танаффус! Майдонда "Cooling break" эълон қилинди.
-
23'
Биз эфирга қайтдик. Сал қолса голни ўтказиб юборарканмиз вей...
-
21'
Беллашувда лирик чекиниш! Эфирда реклама вақти:)
-
18'
Мезбонлар устунликни қўлга олишга уринмоқда.
-
15'
Уххх! "Нефтчи" футболчилари яна бир хавфли вазиятга эга бўлганди. Аммо ҳаводан узатилган тўпга "йўлбарслар" вакилининг бўйи етмади.
-
13'
Ғуломҳайдар Ғуломовдан зарбааа. Аммо ноаниқ!
-
11'
Неъматовга нисбатан қўполлик ишлатилди.
-
9'
"Насаф" футболчилари тўп назоратига эгалик қилмоқда.
-
7'
Диёр Туроповга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
4'
Учрашув курашларга бой тарзда бошланди.
-
1'
Учрашувга старт берилди.
-
*'
Жамоалар майдонга чиқиб келди.