• Суперлига
  • 1-тур

Навбаҳор

  • Остон Ўрунов 24'
1 : 1

10/03/2019 15:00

Қўқон-1912

  • Шахбоз Эркинов 68'
  • 90+4'

    Ўйин тугади! Суперлигадаги навбатдаги беллашувда ҳам ғолиб номи аниқланмади - 1:1! Сизлар билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди, саломат бўлинг!

  • 90+2'

    Наманганликларимизнинг "Қўқон-1912" дарвозаси томон кетма-кет берган зарбалари ноаниқ кўриниш олди.

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

    Шаҳзод Шаймановнинг жарима зарбасидан кейин қўқонликлар тўпни қайтаришди.

  • 85'

    Александр Касьяннинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 83'

    "Навбаҳор" таркибида ўзгариш. Абдужамол Исроилов ўрнига майдонга Азиз Ибрагимов тушди.

  • 80'

    Дарвозабон Ўткир Юсупов қўқонликларнинг навбатдаги ҳужумларини бартараф этди

  • 78'

    Шаҳбоз Эркинов ўйиндан ташқари ҳолатда қолди

  • 78'

    Бугунги учрашувни томоша қилгани стадионга 3820 нафар мухлис ташриф буюрди.

  • 77'

    "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Абдужамол Исроилов огоҳлантирилди.

  • 74'

    Қўқонликлар футболчиси Қувондиқ Рўзиев огоҳлантирилди.

  • 69'

    Нўъмон Ҳасанов Суҳроб Бердиевнинг ўрнига Милош Николични майдонга туширди

  • 68'

    Гооол! Эркинов дарвозабондан қайтган тўпга зарба бериб мувозанатни тиклади

  • 62'

    Қўқонликлар таркибида ўзгариш. Иқбол Маликжонов ўрнига Жамшд Ҳасанов майдонга тушди.

  • 62'

    Шайманов бўш дарвозага ноаниқ зарба берди

  • 59'

    Ғуломов ўрнига туркманистонлик Эльман Тагаев майдонга тушди

  • 58'

    Аббос Ғуломов огоҳлантирилди

  • 56'

    Бердиевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди

  • 54'

    Меҳмоновнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 51'

    "Навбаҳор" аъзолари бурчак зарбасини амалга оширишди. Лекин сўнгги паллада дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 50'

    Ойбек Рустамов рақибни қўполлик билан йиқитди

  • 48'

    Шаҳбоз Эркинов огоҳлантирилди

  • 46'

    Андрей Канчельскис тайм аввалида ўзгришга қўл урди. Соловьев ўрнига Шайманов майдонга тушди

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди

  • 45+3'

    Танаффус! Ҳозирча ҳисоб 1:0!

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Касьян ҳужумда фол ишлатди

  • 40'

    Сухроб Бердиевнинг "қайчи" услубидаги зарбаси ноаниқ чиқди

  • 36'

    Холмуҳаммедов томонидан оширилган тўп "манзили"га етиб бормади.

  • 34'

    Ғофуровнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 31'

    Соловьевнинг зарбасига аниқлик етишмади

  • 30'

    "Навбаҳор" жарима зарбаси тепади

  • 28'

    Эсонқуловнинг зарбасини Юсупов бартараф этди

  • 24'

    Гооол! Остон Ўрунов ҳисобни очди

  • 22'

    Қўқонликлар яна бир бурчак зарбасини кўкка совуришди

  • 19'

    Холмуҳаммедов бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

  • 18'

    Холмуҳаммедовнинг зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди

  • 18'

    "Навбаҳор" футболчилари Ойбек Рустамовни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Эрматов наманганликлар дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади

  • 17'

    Рўзиевнинг узатмасига Эркинов етиб келад омади

  • 15'

    Наманганликлар ҳужумлар ташкил этиш орқали ҳисобни очишга уринишмоқда. Қўқонликлар ҳозирча ҳимояда бехато ҳаракат қилишмоқда

  • 14'

    Ўйин темпи у қадар юқори эмас ва шу боис айтарли вазиятлар ҳам содир этилмаяпти

  • 8'

    Меҳмонов рейд уюштирди, аммо ҳимоячилар сўнгги сонияларда уни зарарсизлантира олишди

  • 3'

    "Навбаҳор" жарима зарбасини амалга оширди. Бироқ Азим Аҳмедовнинг зарбаси ноаниқ чиқди

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 14:59'

    Давлатимиз мадҳияси янграмоқда

  • 14:57'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди