• Суперлига
  • 1-тур

Пахтакор

  • Игорь Сергеев 53'
  • Драган Черан 61', 63'
3 : 1

16/03/2019 18:00

Локомотив

  • Арсланмурот Амонов 73'
  • 90+3'

    Ўйин тугади! "Пахтакор" пойтахт дербисида "Локомотив"дан 3:1 ҳисобида устун келди! Сизлар билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди, саломат бўлинг!

  • 90+3'

    Сидиқовни қўполлик билан тўхтатгани учун Ғофуров огоҳлантирилди

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

     "Пахтакор"да Машарипов ўрнига Сидиқов туширилди

  • 86'

    Машариповнинг зарбаси озгина ноаниқ чиқди

  • 79'

    "Пахтакор"да Абдуллаев ўрнига Собирхўжаев туширилди

  • 74'

    ГОООООЛЛЛ! Арслонмурот Амонов ҳисобни қисқартирди

  • 73'

    "Пахтакор" стадионида учрашувни 17555 мухлис кузатмоқда

  • 72'

     "Пахтакор"да Ҳамдамов ўрнига Яхшибоев туширилди

  • 68'

     Алижонов огоҳлантирилди

  • 68'

    Абдухолиқов ўрнига Раевац туширилди

  • 67'

    ҚУВВАТОВ! У Туроповнинг бирга-бир вазиятда тепган тўпини қайтарди

  • 66'

    "Локомотив"дан Абдухолиқов огоҳлантирилди

  • 63'

    ГООООООЛ! ЧЕРАААААНННН! 3:0!!! Драган тўпни жарима майдони ташқарисидан Илёсов устидан ташлаб қўйди

  • 62'

    "Локомотив"да Искандеров ўрнига Омонов туширилди

  • 62'

    ГООООООЛ! ЧЕРАААААНННН! 2:0!!! Драган тўпни пастки ўнг бурчакка, Илёсовни эса қарама-қарши бурчакка жўнатди

  • 60'

     ПЕНАЛЬТИ! Машариповни рақиб ҳимоячилари жарима майдони ичида йиқитишди

  • 54'

     "Пахтакор"дан Кримец огоҳлантирилди

  • 53'

    Гоол! Сергеев ҳисобни очди

  • 50'

    Даврон Ҳошимов Машариповни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди

  • 48'

    Сергеевнинг зарбасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 46'

    Танаффусда "Локомотив" сафида ўзгариш бўлди. Азизбек Амонов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45+2'

    Қосимов ҳуштагини чалди  ва биринчи бўлим 0:0 ҳисоби билан якунига етди. Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 43'

    Черан "қайчи" услуби билан рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо лайнсмен Драганни бу вазиятда офсайдда деб қайд этди ва гол инобатга олинмади

  • 40'

    Искандеровнинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди

  • 39'

    "Локомотив" бурчак тўпи тепади

  • 35'

    Мирзаев бурчак тўпини амалга оширди, Қувватов хавфни бартараф этди

  • 34'

    Аъзамов ва Абдуҳолиқовнинг бошлари тўп учун курашда тўқнаши кетди ва ҳар икки футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди

  • 32'

    "Пахтакор" хавфли ҳужум уюштирди. Игорь Сергеевнинг зарбаси ҳимоячиларга теккан ҳолда Илёсовнинг қўлига бориб тушди.

  • 29'

    Майдон марказида Туропов Алижоновга нисбатан хавфли ўйнагани учун огоҳлантирилди

  • 27'

    Туроповнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 22'

    Тўхтахўжаевнинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 21'

    Сергеевнинг бош билан берган зарбасини Илёсов ушлаб олди

  • 20'

    Алижоновнинг зарбасини Илёсов қайтарди

  • 19'

    Мирзаев "Пахтакор" жарима майдони яқинида йиқилди, бироқ Қосимов бу вазиятда жарима зарбаси белгиламади, ўйин давом этади

  • 16'

    Чераннинг узоқ масофадан тепган тўпини Илёсов ушлаб олди. Бу ўйиндаги дарвоза томон тепилган дастлабки аниқ зарба бўлди

  • 14'

    "Пахтакор" беллашувдаги илк хавфли вазиятни яратишга яқин келди, аммо Сайфиевнинг узатмаси шериклари учун кучлилик қилди

  • 12'

    Барчаси жойида, Машарипов ўйинга қайтди

  • 11'

    Ҳошимов Машариповни йиқитди, Жалолиддин шифокорлар кўмагига муҳтож

  • 10'

    Рақиб футболчисининг оёғини атайин босгани учун Азизбек Амонов огоҳлантирилди

  • 9'

    Ҳамдамов тўпни жарима майдони ичига ташлади, бироқ жонли девор қайтарди

  • 8'

    Зотеев Ҳамдамовни йиқитди "шелар" хавфли жарима зарбасига эгалар

  • 5'

    Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ "темирйўлчилар" рақиб жамоа жарима майдони ичида босим қилишди, аммо вазият зарбага қадар этиб бормади

  • 3'

    "Локомотив" бурчак тўпига эга бўлди, аммо "Пахтакор" ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 17:58'

    ЎФА ва МОҚ собиқ президенти вафоти муносабати билан, марҳумни хотирлаб 1 дақиқа сукут сақланди

  • 17:55'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди