• Суперлига
  • 5-тур

OKMK

0 : 1

20/04/2019 17:15

Бунёдкор

  • Лутфулла Тўраев 39'
  • 90+5'

    Ўйин тугади! "Бунёдкор" сафарда АГМКдан устун келди. Сизлар билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Саломат бўлинг!

  • 90+4'

    Гол! Аммо Шихов гол киритган вазиятда дарвозабонга нисбатан қоида бузилган деб топилди

  • 90+4'

    Нурилло Тўхтасиновга тиббий ёрдам кўрсатилди

  • 90+3'

    "Бунёдкор" футболчилари бугун оддий вазиятда ҳам ётиб олишмоқда

  • 90+3'

    Ўзгариш: Хуршид Ғиёсов ўрнига Бобурбек Фарҳодов майдонга тушди

  • 90+1'

    Жасур Ҳакимов огоҳлантирилди

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

    Бурчакдан узатиб берилган тўпни Йўлдошев дарвозага ноаниқ тарзда йўллади

  • 87'

    Шаҳзодбек Нурматовнинг зарбасини Зухуров бартараф этди

  • 84'

    Бобур Йўлдошев огоҳлартирилди

  • 83'

    Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Улуғбек Абдуллаев майдонга тушди

  • 82'

    "Бунёдкор" футболчиси ётиб олган 

  • 80'

    Ҳасанов бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўлламочи бўлди, Зухуров қайтарди

  • 78'

    Бу ерди пенальти бор эди, Аҳмадалиев ўз жарима майдони ичида тўпни яққол қўли билан ўйнаган эди

  • 78'

    Ҳасанов тўп рақиб қўлига тегде деб ҳайқирмоқда, аммо ҳакам пенальти белгиламади

  • 75'

    Зафар Полвонов ўрнига Жасур Ҳакимов майдонга тушди

  • 74'

    Лутфулла Тўраев Шиховни қўполлик билан тўхтатиб қолди

  • 71'

    Бугун ОКМК спорт мажмуасида 1420 нафар мухлис ташриф буюрган

  • 67'

    АГМКда Миржамол Қосимовнинг ўрнини Шаҳзодбек Нурматов эгаллади

  • 66'

    "Бунёдкор" сафида ўзгариш: Жасур Жалолиддинов ўрнига Абдулла Абдуллаев майдонга тушди

  • 61'

    Ҳасановнинг яна бир узатмасини Зухуров ушлаб олди

  • 59'

    АГМКнинг аксарият ҳужумлари зарбага қадар етиб бормаяпти

  • 57'

    Жасур Ҳасановнинг жаримадан тепган тўпини Зухуров ушлаб олди

  • 52'

    Ҳасанов тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди

  • 50'

    Мираҳмадовнинг жарима майдони ичида йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди

  • 48'

    Баҳс давом этади. АГМК кўпроқ босим қилишга интилмоқда

  • 46'

    Танаффусда мезбонлар сафида ўзгариш рўй берди. Зоҳир Пиримов ўрнига Камрон Саидазимов майдонга тушди

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди!

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Дилшод Жўраевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Зухуров бартараф этди

  • 43'

    Миржаҳон Мираҳмадов огоҳлантирилди

  • 42'

    Бугун стандарт вазиятлардан жамоалар унумли фойдаланишмаса, гол кўришимиз амри маҳол кўринади

  • 41'

    Қосимовнинг зарбасини Зухуров бартараф этди

  • 39'

    ГОООЛ! Лутфулла Тўраев жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобни очди!

  • 39'

    "Бунёдкор" футболчилари бурчак тўпи тепишди. Аммо ҳимоячи ўз жарима майдонига яқин ҳудудда қоида бузди. Меҳмонларда қулай имконият

  • 37'

    Ҳасанов офсайдда қолиб кетди

  • 37'

    Шиховнинг зарбасига аниқлик етишмади

  • 34'

    Акбар Тўраев бугун анча тер тўкмоқда

  • 31'

    Жалолиддиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди

  • 30'

    Санъат Шихов огоҳлантирилди

  • 30'

    "Бунёдкор" футболчиси ҳужумда фол ишлатди

  • 28'

    Қосимов Тўраевни қўполлик билан тўхтатиб қолди

  • 28'

    "Бунёдкор" футболчилари АГМКни бир муддат босим остида ушлаб турди ва бурчак тўпига эга чиқишди

  • 24'

    Жароҳат олган футболчи Жавоҳир Қаҳрамонов эди ва у майдонга қайтди

  • 24'

    Бир ёқда "Бунёдкор" ҳужумчиси АГМК ярим майдонида йиқилиб ётибди, бу ёқда эса Тўраев собиқ жамоадошлари билан келиша олмаяпти

  • 22'

    Полвонов тўпни тўхтатишда қўлини ишга солди деб ҳисоблади ҳакам

  • 22'

    Бу орада эса Қосимовга ёрдам кўрсатилди

  • 21'

    Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

  • 19'

    Шораҳмедов бурчак тўпи ишлади

  • 17'

    Аҳмадалиевга тиббий ёрдам кўрсатилди

  • 17'

    Ёмғур кучайиб бормоқда

  • 15'

    Жабрланувчининг ўзи жарима тўпини амалга оширди. Аммо унинг узатмасига ҳеч кимнинг бўйи етмади

  • 14'

    Жасур Ҳасанов жарима тўпи ишлади

  • 13'

    Ҳасанов ва Полвонов бир-бирини тушунмади

  • 12'

    Жасур Ҳасановнинг зарбаси дарвозанинг ташқи тўрига бориб тегди

  • 10'

    Баҳс давом этади. Абрамов шогирдлари қанотлар орқали хавфли узатмаларни амалога оширмоқда

  • 7'

    Ўххх! Мираҳмадовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтмоқда

  • 7'

    Бобур Йўлдошев шеригини қўлай вазиятга олиб чиқмочи эди, аммо у тўпни тўхтатгунга қадар тўп майдон ташқарисини тарк этган эди

  • 7'

    Жасур Ҳасанов бурчак тўпи ишлади

  • 5'

    Энди эса меҳмонлар жарима тўпи тепишди. Ғиёсовнинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди

  • 3'

    АГМК хафвли жарима зарбасини амалга оширди. Аммо бу вазиятда ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 2'

    15 дақиқадан буён Олмалиқда кучли ёмғир ёғмоқда

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 17:11'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

  • 17:08'

    Бугун Олмалиқдаги  "ОКМК" Спорт мажмуасида Суперлига 5-тури доирасида АГМК "Бунёдкор"ни қабул қилади

  • 17:05'

    Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Олмалиқдан матнли трансляциямизни бошлаймиз!