Параосиё ўйинлари. Спортчиларимиз 4 кунда рекордни янгилашди!

Бугун спортчиларимиз томонидан 15 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 7 таси олтин, 3 таси кумуш ва 5 таси бронза медалларидир.

Бугунги совриндорларимиз рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Олтин:

Васила Алибоева (дзюдо)
Ширин Шарипов (дзюдо)
Темурбек Гиязов (енгил атлетика)
Бобиржон Омонов (енгил атлетика)
Мансур Абдирашидов (енгил атлетика)
Фирдавсбек Мусабеков (сузиш)
Фотимахон Амилова (сузиш)

Кумуш:

Шуҳрат Бобоев (дзюдо)
Шоҳсанамхон Тошпўлатова (сузиш)
Моҳигул Ҳамдамова (енгил атлетика)

Бронза:

Шариф Ҳалилов (дзюдо)
Ферузахон Юсупова (дзюдо)
Сабина Суханова (енгил атлетика)
Ислам Асланов (сузиш)
Нигорахон Мирзоҳидова (сузиш)

Шу тариқа, ўйинларнинг тўртинчи кунидан сўнг ҳисобимиздаги медаллар сони 47 тага етди. Вакилларимиз томонидан шу кунгача 25 та олтин, 12 та кумуш ва 10 та бронза медаллари қўлга киритилган. Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа хисобида Хитой, Жанубий Корея ва Эрондан сўнг тўртинчи ўринни эгаллаб турибмиз.

Қайд этиш лозимки, ушбу натижалар орқали Ўзбекистон Параосиё ўйинларидаги рекордни янгилади. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Тўрт йил аввал Инчеонда ўтказилган Параосиё ўйинларида спортчиларимиз 22 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритган эдилар. Ҳали ўйинлар якунланишига икки кун борлигини инобатга оладиган бўлсак, бу кўрсаткич янада яхшиланиши аниқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!