Енгил атлетика. Бугун Қаршида ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олади

 

Бугун Қарши шаҳрида енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ёпиқ иншоотдаги Республика чемпионати старт олади.

Уч кун давом этадиган турнирда мамлакатимизнинг турли худудларидан ташриф буюрган ёш атлетлар совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

2003-2004 йиллардан кейин туғилган спортчилар ўртасида ўтказиладиган баҳсларда спортчилар 60 метрга тўсиқлар оша югуриш, шунингдек, 60, 200, 400, 800, 1000, 1500 метрларга югуриш, ядро улоқтириш, баландликка сакраш, узоқликка сакраш, уч хатлаб сакраш, эстафета, бешкураш ҳамда олтикураш йўналишларида ўзаро беллашадилар.

Маълумот учун, мусобақада Қарши олимпия захиралари коллежи манежи мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!