Андижонда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган марафон ўтказилди (фото)

Бугун Андижон вилояти Хўжаобод туманида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда туман болалар ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида марафон бўлиб ўтди.

Мусобақада тумандаги таълим муассасалари ўқувчилари ва уюшмаган ёшлар иштирок этишди. Тадбир якунида ғолибларга мусобақа ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!