Айни дамда кўҳна қитъа бўйлаб ёпиқ иншоотларда кетма-кет енгил атлетика беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Йил давомида бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақаларга ҳозирлик кўриб бораётган ҳамюртимиз Надия Дусанова ушбу турнирларда иштирок этиб, ўзи ва рақибаларининг имкониятларини синовдан ўтказиб оляпти.

Словакия ва Чехияда ўтган мусобақадан кейин Дусанова энди Францияда ўз омадини синаб кўрди. Бу гал вакиламиз 190 см. баландликни забт этиб, ушбу мусобақада бронза медалига сазовор бўлди. Олтин медаль кўпкураш бўйича Рио Олимпиадасида иккинчи ўринни қўлга киритган британиялик таниқли атлет Катарина Жонсон-Томпсонга насиб этган бўлса, Сент-Люсия вакиласи Леверн Спенсер иккинчи натижани қайд этган. Эътиборлиси, биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган спортчилар 193 смдан ошиб ўтишган, бироқ урунишлар борасида кўрсаткич ливерпуллик спортчида яхшироқ бўлгани учун юқори пробали медаль унга тегишли бўлди. Таъкидлаш жоиз, бу Надия учун сўнгги 4 кун ичидаги учинчи старт бўлди.

Баландликка сакраш, аёллар. Франция турнири

1. Катарина Жонсон-Томпсон (Буюк Британия) – 193 см.

2. Леверн Спенсер (Сент-Люсия) – 193

3. Надия Дусанова (Ўзбекистон) – 190

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98