Ёш атлетларимиз ўзаро баҳслашади

Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича 2003-2004 ва 2005-2006 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида Тошкент шаҳар биринчилиги ўтказилади.

12 январь куни старт оладиган ушбу мусобақа Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан ўтказилмоқда. Унда ёш атлетлар турли масофаларга югуриш, узунлик ва баландликка сакраш, ядро улоқтириш ҳамда тўсиқлар оша югуриш бўйича баҳслашади.

Мусобақа Республика олимпия захиралари коллежининг енгил атлетика манежида ўтказилади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!