Жиззахда автокросс бўйича Ўзбекистон кубогининг 2-босқичи финал мусобақалари якунланди. Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 13 та клуб вакиллари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Двигитель ҳажми 1400 куб бўлган «А-7» синфдаги спорт автомобилларида иккита босқич якунларига кўра, жиззахлик Сарвар Тожиқулов 25 очко тўплаб биринчи ўринни қўлга киритди. Тошкент шаҳри вакили Фарҳод Даминов 22 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди. Учинчи ўрин эса Ўткир Нарзиқуловга насиб  этди.

Ўзбекистон кубогининг бошқа натижалари билан танишинг:

“NU” синфидаги (двигитель ҳажми 1400 куб) спорт автомобилларида:

1-ўрин: Одилов Бекзод (Жиззах)
2-ўрин: Обиджонов Суҳбат (Самарқанд)
3-ўрин: Газиянц Игорь (Тошкент ш)

“Багги” (двигител ҳажми 1600 куб) русумидаги спорт автомобиллларида:

1-ўрин: Одилов Ғайрат (Жиззах)
2-ўрин: Қобилов Равшан (Тошкент ш)
3-ўрин: Симков Дмитрий (Тошкент ш)

А-8 синфидаги (двигитель ҳажми 1600 куб) спорт автомобилларида:

1-ўрин: Ахрорқулов Фурқат (Жиззах)
2-ўрин: Соатов Умид (Жиззах)
3-ўрин: Саев Николай (Тошкент ш)

Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичида 187, иккинчи босқичида 330, умумий 517 очко тўплаган Жиззах вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Иккинчи ўрин Тошкент шаҳри спортчиларига (225, 239, умумий 464 очко билан) иккинчи ўрин насиб этди. Самарқанд вилояти вакиллари учинчи ўринга (122, 258, умумий 380очко билан) эга бўлишди.

Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичидан кейин кўпчилик Тошкент шаҳри спортчиларини биринчи ўринга, кучли учлик учун Қашқадарё ҳамда самарқандлик спортчиларни кўтарилишини кутишган эди, аммо якунда натижалар бироз бошқача бўлди. Жиззахлик спортчилар катта тайёргарлик кўришганини намойиш этишди, – дейди мусобақа бош котиби Бегзод Аҳмедов.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98