Азизбек Абдуғофуров ва яна икки нафар профессионал боксчимиз Тошкентда рингга чиқади

  • 13 апрель, 2018, 15:40
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, 5 май куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Кечанинг марказий жангида ҳамюртмимиз Азизбек Абдуғофуров россиялик Владимир Чудиновга қарши WBC Silver камари учун баҳс олиб боради. Жанг 12 раунд давом этади.

Россиялик боксчи профессионал рингда 25 та жанг ўтказиб, шулардан 21 тасида (13 нокаут) зафар қучган бўлса, яна 2 мағлубият ҳамда 2 дуранг қайд этган.

Азизбек профессионал рингда 10 маротаба жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Ҳозирда боксчимиз ушбу жангга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.

Шунингдек, ўша куни Олим Назаров (20-5-0, КО14) ва Умид Рустамов (3-0-0) ҳам рингга чиқиши кутилмоқда. Ҳозирча уларнинг рақиблари маълум эмас.

Олим Назаров сўнгги жангини 27 март куни Ангренда Роман Саидовга қарши ўтказиб, техник нокаут қайд этган бўлса, 28 январ куни Тошкентда Элёр Раҳмоновни муддатидан олдин мағлуб қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!