Баҳодир Жалолов: Менинг жангим ҳали қолдирилгани йўқ!

Бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксда ҳам ўз фаолиятини муваффақиятли ўтказмоқда.
 
Баҳодир жорий йилнинг 21 июнь куни ўзининг профессионал рингдаги иккинчи жангини ўтказиши керак эди. Бироқ ушбу жанг бироз кейинроққа қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
 
Ушбу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Sports.uz мухбири Баҳодир Жалолов билан боғланди.
 
"Жанг бошқа кунга қолдирилгани ҳақидаги хабарларни ўқидим. Бироқ мен ёки менежерим томонидан жанг қолдирилгани ёки бошқа кунга кўчирилгани ҳақида ҳеч қайдан аниқ маълумот берилмаган! Тўғри кичик муаммолар бор. Жанг тақдири тез кунда аниқ бўлади. Нима бўлганда ҳам мен рингга фақат ғалаба учун кўтариламан ва халқимиз ишончини оқлайман", - дейди Баҳодир Жалолов.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!