Баҳодир Жалолов ҳам профессионал боксда. У АҚШга йўл олмоқда

  • 14 апрель, 2018, 11:57
  • 0
  • Бокс

 

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Uzbek Tigers” жамоасининг энг оғир вазнли боксчиси Баҳодир Жалолов фаолиятини профессионал рингда давом эттириш учун АҚШга йўл олди.

Маълумотларга кўра, Баҳодир профессионал боксдаги илк жангини апрел ойи охирига қадар ўтказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, боксчимиз “Uzbek Tigers” сафидаги сўнгги жангини нокаут билан якунлаган эди.

Sports.uz интернет-ахборот портали Баҳодир Жалоловнинг янги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!