Боксчиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этади

  • 17 апрель, 2018, 09:36
  • 0
  • Бокс

19-28 апрель кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади.

Унда мамлакатимиз шарафини ўғил болалар 10 вазн тоифасида, қизлар эса 5 вазн тоифасида ҳимоя қилади.

Терма жамоамиз таркиби билан танишинг:

Содирбек Камолмирзаев (49кг), Самандар Холмуродов (52кг), Абдумалик Халоков (56кг), Рамазон Зиятов(60кг), Ҳалимбек Ўтегенов (64кг), Жаҳонгир Раҳмонов (69кг), Наво Тамазов (75кг), Тимур Мержанов (81кг), Жавоҳир Тоғаймуродов(91кг), Жамшидбек Маҳмадалиев (+91кг).

Хурсандой Холматова (51кг), Мафтуна Файзуллаева (54кг), Насиба Хайруллаева (57кг), Маҳлиё Раҳимова (60кг), Навбаҳор Ҳамидова (75кг).

Мазкур мусобақада ёш боксчиларимизга омад ёр бўлсин.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!