Эртага Шоҳжаҳон Эргашев чемпионлик камарини ҳимоя қилади

  • 18 август, 2018, 09:41
  • 0
  • Бокс

Енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев жорий йилда WBA чемпионлик камарини қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Маълум бўлишича, Шоҳжаҳон навбатдаги жангини 19 август куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўтказади. Ўша куни у угандалик Жума Васвага қарши жангда  WBA International камарини ҳимоя қилади. 

37 ёшли боксчи бунга қадар профессионал боксда 13 та жанг ўтказган ва шуларнинг фақатгина 10 тасида ғалаба қозонган. Васва ушбу ғалабаларининг 4 тасини рақибни техник нокаутга учратиш орқали қўлга киритганини қайд этиш жоиз.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал рингда 13та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 12тасида эса у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!